Ўзбекистон тарихи 10-синф
Ўзбекистон тарихи 10-синф дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 144 бетдан иборат, 10-синф Тарих фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни ўқишКитобдан намуна
Тақризчилар: A.A.Mavrulov – Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари, t.f.d., профессор; S.I.Inoyatov – Бухоро давлат университети профессори, t.f.d.; Sh.E.Ergashev – Ўзбекистон FA Тарих институти катта илмий ходими, t.f.n.; B.A.Pasilov – Ўзбекистон FA Тарих институти катта илмий ходими, t.f.n.; I.M.Shamsiyeva – Ўзбекистон FA ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи маркази катта илмий ходими, t.f.n.; Sh.Xoliqulov – Самарқанд давлат университети кафедра мудири, t.f.n., доцент; Sh.Safarova – RTM бош методисти; F.S.Amonova – Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактаб тарих фани ўқитувчиси; U.F.Haydarov – Бухоро вилояти, Бухоро тумани 13-ихтисослаш…
3 KIRISH Азиз ўқувчилар! Тарих сабоқлари. Тарих халққа сабоқ ва маърифат беради. Тарихни ўрган- масдан туриб келажакни англаб бўлмайди. Ҳар бир инсон, ҳар бир халқ ўз ўтми- ши ва кечмишини аждодлари томонидан яратилган тарихий китобларни синчиклаб ўқиш, ўрганиш ва мутолаа қилиш орқали билиб олади. Тарих инсон ақл-идроки ва тафаккурининг шундай бир нодир ва мўжизакор маҳсулидирки, унинг маънавий қудрати ва ёрдами билан биз барча кечмиш замонларнинг одамларига ҳам- дам-у ҳамнафас бўламиз, ўтиб кетган асрлар силсиласини бутун ҳаяжонлари, ку- рашлари ва зиддиятлари билан кўз ўнгимизда гавдалантирамиз. Инсон тарихдан таълим-тарбия олади, тарих катта сабоқ беради. Тар…
4 ёдкорлик фаолияти ва фидокорона меҳнатларини ўз ичига олган Ўзбекистон- нинг совет даври тарихи ёритилади. 1917 – 1991-йиллар Ўзбекистон тарихида совет даврини ташкил қилади. Мазкур даврни қуйидаги катта 2 та босқичга ажратиш мумкин: 1) биринчи босқич – 1917 – 1924-йиллар; 2) иккинчи босқич – 1925 – 1991-йиллар. Биринчи босқич- да минтақада Туркистон, Бухоро, Хоразм республикалари ташкил қилинган бўлса, иккинчи давр 1925-йил февралда Ўзбекистон ССРнинг тузилиши билан бошланади ҳамда 1991-йилда совет давлатининг парчаланиши билан тугайди. Бу босқичлар ҳам ўз навбатида бир нечта кичик босқичларга бўлинади. Мулоҳаза! 6 – 9-синф тарих дарсларида ўтилган даврлар (…