8-синф Жаҳон тарихи
8-синф Жаҳон тарихи дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 160 бетдан иборат, 8-синф Тарих фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
2 © Р. Фармонов ва бошқ., 2019 © Чўлпон номидаги NMIU, 2019 © Чўлпон номидаги NMIU, 2014 Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилди. ISBN 978-9943-05-620-6 UO‘K 94(100) KBK 63.3(0)я721 Ф 91 Масъул муҳаррирлар: Т. Бобоматов – тарих фанлари номзоди; A.T. Замонов – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори. Тақризчилар: Ё. Болтабоев – Наманган давлат университети «Тарих» кафедраси катта ўқитувчиси; Н. Ҳакимов – Республика Таълим маркази методисти; Г. Пасилова – Òошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактаб ўқитувчиси; О. Эргашев – Òошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 22-мактаб ўқитувчиси; З. Мирзаев – Òошкент вилояти Пискент туманидаги 15-ма…
3 KIRISH YANGI DAVRNING BOSHLANISHI Азиз ўқувчи! Сиз VII синфда Ўрта асрлар тарихини ўргандингиз. Ўрта асрларда ҳам кишилар қишлоқ хўжалигига таянган иқтисодиёт ва жамиятда шаклланган анъаналар асосида ҳаёт кечиришни давом эт- тирдилар. Шу сабабли инсоният тарихининг бу даври аграр сивилизация ёки анъанавий жамият деб аталади. Бу жамиятда кишилар табақаларга бўлиниб яшайди ва қадимдан сақланиб келаётган анъанавий урф- одатлар, диний тасаввурлар ушбу сивилизациянинг характерли томонлари ҳисобланади. Аграр сивилизация инсоният тарихида неолит давридан бошланиб, XVIII асрнинг 60-йилларидаги саноат инқилоби ва унинг асо- сида янги жамият шакллангунча давом э…
4 корлик фаолияти ётади. Шу сабабли капиталистик жамиятда хусусий мулк ва ёлланма меҳнатдан фойдаланувчиларга кенг имкониятлар яра- тилди. Натижада, иқтисодий ҳаёт гуркираб ўсди, саноат ишлаб чиқариши ва савдо ривожланди, капиталистик муносабатлар вужудга келди. Ишлаб чиқаришнинг янги шакллари пайдо бўлди, меҳнат қуроллари такомил- лашди, сехлар ўрнини мануфактуралар эгаллай бошлади. Европалик- ларнинг ҳаётида кўплаб янгиликлар, ишчанлик, интилувчанлик каби янги белгилар пайдо бўлди, уларнинг бир қисми Шарқдан кириб келди. Бундан ташқари, Янги давр ривожланган шаҳар маданияти, Антик давр тарихига бўлган катта қизиқиш, уни идеаллаштириш, бадиий санъат- …