5-синф Тарихдан ҳикоялар
5-синф Тарихдан ҳикоялар дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 184 бетдан иборат, 5-синф Тарих фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
2 Матнни ўқиб, тушуниб ўрганинг. Матнда учрайдиган тарихий шахслар, жойлар ва атамаларни билиб олинг. Мавзу бўйича олинган билимларни синаб кўриш учун саволлар. Ўзингизни синанг. Масъул муҳаррир: O‘. Мавлонов – Авлоний номидаги XTXQTMOMI «Маънавият асослари» кафедраси мудири, тарих фанлари доктори. Тақризчилар: А. Ҳазратқулов – тарих фанлари доктори; Ш. Эргашев – тарих фанлари номзоди; А. Хидиров – Ўзбекистон Миллий университети Ўзбекистон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси. © У. Жўраев ва бошқ., 2015 © Чўлпон номидаги NMIU, 2015 UO‘Ê: 372.893(075) KBÊ 63.3(5O‘)я72 Ж96 ISBN 978-9943-05-737-1 Шартли белгилар Муаллифлар: У. Жўраев, Қ. Усмонов, А. Нурқулов, Г. Жўрае…
3 KIRISH: TARIXIY XOTIRASIZ KELAJAK YO‘Q Ватан таърифи. Ватан! Бу сўз замирида олам-олам маъно бор. Ватан – азиз муқаддас ва мўтабар юртдир. Ёдда тутинг! «Ватан» арабча сўз бўлиб, она юрт деган маънони англатади. Ватан – биз туғилган макон. Киндик қонимиз тўкилган тупроқ. Ватан – бу олтин бешик. Ота-онамиз, қариндошларимиз ва дўстларимиз билан бирга яшаётган замин. Боболаримизнинг излари қолган ер. Аждодларимиз юрти, юракдаги жавоҳирдир. Ватан – жонажон шаҳрингиз ва қишлоғингиздир. Инсоннинг қалби, орзу-умидлари, қувончлари ва келажаги Ватани билан чамбарчас боғлиқдир. Муқаддас «Ватан» сўзи мўтабар «она» сўзи билан ёнма-ён туради. Чунки, Ватан ҳам она каби яг…
4 Сиз кинофилмларда турли сабабларга кўра узоқ муддат чет элларда бўлиб, ўз Ватанига қайтган кишиларининг самолётдан ёки поезддан тушгач тиз чўкиб она Ватанларининг тупроғини ўпганларини ва кўзларига суртганларини кўргансиз. Бу манзарада уларнинг Ватанга бўлган муҳаббатлари, Ватаннинг саждагоҳдек муқаддас эканлигининг ёрқин намунасини кўрамиз. Ўзбекистон – бизнинг Ватанимиз. Ўзбекистон ўтмишда Турон, Мовароуннаҳр ва Туркистон номлари билан аталган. Минг йиллар мобайнида мамлакатимиз ҳудудида хилма-хил динлар ва маданиятларга эга бўлган инсонлар тинч-тотув яшаб келганлар. Диёримиз ўзининг гўзал табиати, унумдор тупроғи, битмас-туганмас бойликлари билан доим бар…