5-синф Адабиёт дарслик муқоваси

5-синф Адабиёт

📚 Адабиёт 5-синф 272 бет Бепул

5-синф Адабиёт дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 272 бетдан иборат, 5-синф Адабиёт фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.

Юклаб олиш бепул ва рўйхатдан ўтишсиз. Онлайн ўқиш учун ҳисобингизга киринг.

Китобни варақлаб кўринг

5-синф Адабиёт — 1-бет 5-синф Адабиёт — 2-бет 5-синф Адабиёт — 3-бет 5-синф Адабиёт — 4-бет 5-синф Адабиёт — 5-бет 5-синф Адабиёт — 6-бет 5-синф Адабиёт — 7-бет 5-синф Адабиёт — 8-бет
Намуна: 8 / 272 бет. Тўлиқини ўқиш — «Китобни ўқиш» тугмасида, юклаб олиш эса бепул.

Китобдан намуна

2-бет

Азиз ўқувчи! Сиз бу йилдан «Адабиёт» дарсини алоҳида фан сифатида ўқий бошлаяпсиз. Энди Имом Бухорий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби номлари бутун жаҳонга ёйилган буюк боболаримиз ижоди билан кенгроқ танишасиз. Таниқли шоир- ёзувчиларнинг Ватан ва миллат, маърифат ва инсонийлик ҳақидаги ўтли сатрлари қал­ бингизга чўғ ташлашига ишонамиз. Халқимизнинг ардоқли шоирлари Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидовнинг юртимиз шонли тарихidан ҳикоя қилиб, порлоқ келажагидан башорат этувчи гўзал ше’р-у достонлари, ўйлаймизки, сизнинг қалбингизга ҳам завқ ва сурур бағишлайди. Қўлингиздаги «Адабиёт» дарслигидан қадимги эртак, мақол ва топишмоқлар, муқаддас ҳикмат…

3-бет

3 АДАБИЁТ – SO‘Z SAN’ATI Қ имматли фарзанд, ўзингизнинг уч-тўрт яшарлик пай­ тингизни эслайсизми? Агар эслолмасангиз, укаларингизни кузатинг. Улар телевизор томоша қилишдан ҳам кўра эртак эши­ тишни кўпроқ яхши кўришади. Бува ва бувилар, ота-оналар ҳар куни айтавериб, эртаклари ҳам тугайди. Энг қизиқ эртаклар ўн маротаба айтилса ҳам, болажонлар жон қулоғи билан эшитади. Уларга эртак воқеалари ёд бўлиб кетади, лекин эртак эшитишдан зерикишмайди. Нега шундай? Нега оддий гаплар эмас, балки эртак ва ше’рлар одамни бу қадар ўзига тортади? Келинг, шу саволга биргаликда жавоб топайлик. Тўрт йилдан буён мактабга қатнаб билиб олдингизки, одам боласи ўзининг фикрлай олис…

4-бет

4 ёдига ўша нарсаларнинг сурати – тимсолини келтиради. Қўлидагини хаёлидагига ўхшатиб ясашга уринади. Эртакларда мана шундай образли фикрлашнинг ранг-баранг кўринишлари акс этади. Эртак қаҳрамонлари кўз олдингизда гўё жонланади, турли саргузаштларни бошдан кечиради. Воқеалар шундай қизиқарли ҳикоя қилинадики, ўзингизни худди уларнинг иштирокчисидек ҳис қиласиз. Демак, одамларда бир нарсани иккинчи бир нарсага қиёслаш, ҳамма нарсани сўз ёрдамида жонлантиришга мойиллик, сўз сан’атига – адабиётга қизиқиш азалдан бор экан, деган хулосага келсак бўладими? Албатта, бўлади! Ана энди эртак, ше’р, ҳикоя кўринишида намоён бўладиган адабиётнинг ўзи нима, у қан…

Яна 269 бет Тўлиқ китобни ўқиш учун киринг — бепул, юклаб олиш шарт эмас.