7-синф Ўзбекистон тарихи
7-синф Ўзбекистон тарихи дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 161 бетдан иборат, 7-синф Тарих фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
Масъул муҳаррир A.T. Замонов дарсликнинг методик қурилмаси Ф. Султонов томонидан ишланган Та қ р и з ч и л а р : A.M. Отахўжаев – A.J. Яхшиев – Н. Нарзиев – Ш. Сафарова – З. Жуманова – ЎзР FA Тарих институти бўлим бошлиғи, тарих фанлари доктори; Солиқ академияси Тарих кафедраси мудири, тарих фанлари номзоди; TSHXTXQTUMOI катта ўқитувчиси; Республика Таълим маркази Ижтимоий фанлар бўлими бош методисти; Тошкент шаҳар, Чилонзор туман 162-мактаб тарих фани ўқитувчиси. Дарсликни ўқиш жараёнида Сизга ёрдам берувчи белгилар: Муҳим тарихий воқеаларни ёдда тутишни талаб қилади. Матнда учрайдиган атама ва асосий тушунчалар нинг мазмунини билиб олинг. Мавзу бўйича б…
3 Азиз ўқувчи! Ватанимиз бой қадимий тарихга эга. Турон, Туркистон Мовароуннаҳр номлари билан шуҳрат топган бу мамла катнинг ва ўз меҳнати билан уни обод этган ўзбек халқининг ўтмиши ғоят қизиқарли ва ибратлидир. Сиз ушбу дарсликда IV–XV асрлар давомида ўлкамиз тарихида кечган воқеалар ҳақида билиб оласиз. Бу тари хий босқичда, “ўзбий” ва “ўзбек” атамалари билан улуғланган ўзбек халқи шаклланди. IV–XV асрларда дастлаб Хоразм, Хионийлар, Кидарийлар, Эфталлар, Турк хоқонлиги, кейинчалик Сомонийлар, Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, Амир Темур ҳукмронлик қилган йирик давлатлар фаолият кўрсатган. Ушбу давлатлар мазкур ҳудуд аҳолисининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ма…
4 Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд ва Хожа Аҳрор Валий сингари машҳур уламоларнинг Ислом дини ва таълимотига оид асарлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Буюк аллома ва мутафаккирларнинг илмий мероси ва унинг замонавий сивилизация тарихида тутган ўрни ва ролига бағишланиб 2014-йилнинг 15–16-май кунлари Самарқандда халқаро конференсия ўтказилди. Конференсияда элликка яқин мамлакатлардан шарқшунос олимлар, нуфузли халқаро ташкилот вакиллари, илмий марказлар мутахассислари иштирок этдилар. Азиз ўқувчи! Биз шу заминдан етишиб чиққан, дунё тан олган буюк мутафаккирлар ва машҳур уламоларнинг авлодларимиз. “Дунё тан олган буюк мутафаккирларимиз ва машҳ…