11-синф Дунё динлари тарихи
11-синф Дунё динлари тарихи дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 144 бетдан иборат, 11-синф Тарих фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
Масъул муҳаррирлар: А. Ҳасанов — тарих фанлари доктори, профессор Тақризчилар: Н. Муҳамедов — тарих фанлари номзоди, доцент М. Алимова — тарих фанлари номзоди, доцент А. Замонов — тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Ф. Каримов — сиёсий фанлар доктори Ж. Тоҳиров — Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ш. Қудратов — Тошкент шаҳридаги 41-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Б. Маҳмудбоев — Гулистон Давлат университети қошидаги академик лицей ўқитувчиси Ушбу дарслик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018-йил 1-майдаги 2484-рақамли тавсияси, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари …
3 Кириш Ўзбекистон кўп миллатли ва кўп конфессияли давлат. Бугун юр- тимизда 130 дан ортиқ millat ва элат вакиллари эмин-эркин ўз урф-одат- ларини давом эттириб, динларига эътиқод қилиб яшамоқдалар. Президенти- миз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналиши ҳам айнан динлараро бағрикенглик масаласига бағишланган. Мазкур дасрлик қуйи синфларда олган билимларингизни мустаҳкамлайди ва бойитади. Азиз ўқувчилар! «Дунё динлари тарихи» фанини ўрганар экансиз, эътиқодингиздан қатъи на- зар бошқа динларни камситмаслигингиз, бошқаларн…
4 XAVFSIZLIKNI TA’MINLASH – ENG MUHIM MASALA Бугунги кунда хавфсизлик бутун дунёда энг долзарб масала бўлиб қолмоқда. Йил сайин давлатлар томонидан мудофаа тизими ва ҳарбий соҳага ажратилаётган харажат- ларнинг ошиб бораётгани фикримизни тасдиқлайди. Бироқ, фақатгина замонавий қурол-яроғга эга бўлишнинг ўзигина хавфсизликни таъминлаш учун етарли эмас. Чунки, бузғунчи кучлар очиқчасига кураш олиб бормай, балки хиёнаткорона қўпорувчилик амалиёт- ларини қўллаш, тинч аҳолини нишонга олиш каби қабиҳ усуллардан фойдаланмоқдалар. Одобсиз, тар- биясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг. Имом Ғаззолий Маълумки, бизнинг қадимий ва саховатли заминимизда кўп асрлар дав…