10-синф Дунё динлари тарихи
10-синф Дунё динлари тарихи дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 144 бетдан иборат, 10-синф Тарих фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
N.K. Исматованинг услубий таҳрири ва педагогик қурилмалари асосида тайёрланган. Масъул муҳаррирлар: А. Ҳасанов, тарих фанлари доктори, профессор О. Юсупов, фалсафа фанлари номзоди, доцент Тақризчилар: Н. Муҳамедов, тарих фанлари номзоди, доцент Ҳ. Йўлдошхўжаев, тарих фанлари номзоди, доцент А. Замонов, Ўз FA Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ катта илмий ходими Ж. Тоҳиров, Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Н. Қудратова, Тошкент шаҳридаги 41-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Ушбу дарслик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2017-йил 5…
3 Сўзбоши Дин азалдан кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаган. Марказий Осиё халқлари эътиқод қилиб келган ислом дини ҳам юксак инсоний фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилган. Дин инсониятнинг руҳий дунёси билан чамбарчас боғлиқ, ижтимоий ҳаётда доимо у билан бирга бўлиб келган. Динни ўрганиш — бу инсон маънавий дунёсини ўрганишдир. Диний ман- балар инсоният тарихида содир бўлган ибратли воқеаларни ўзида мужассам қил- ган, улар кишиларни ахлоқий тарбиялашда муҳим ўрин тутади. Бу эса инсоннинг ҳаёт сўқмоқларида адашмаслиги, яхши-ёмон, оқ-у қорани англаб етиши ҳамда ўз умрини оқилона ташкил этиши учун асосий восита бўлиб хизмат қила- ди.…
4 сад қилиб қўйганмиз». Бундай ёндашув ҳаётий асосга эга бўлиб, у дин соҳасида кечаётган ўзгаришларни холис, илмий ўрганиш ва шундан келиб чиқиб, ижобий жараёнларни янада ривожлантириш, салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун имконият яратди. Кўп миллатли, кўп конфессияли Ўзбекистонда мустақилликка эришилган илк йилларданоқ дин, бағрикенглик масалаларига катта эътибор берилди. Диннинг ин- сонпарварлик фалсафаси, эзгу ғоялари ва буюк аждодларимиз меросидан баҳра- манд бўлиш, ушбу юксак қадриятларнинг ёшлар қалбидан жой олиши учун мамлакатимиз таълим тизими соҳасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Дунё динлари тарихи бўйича зарурий маълумотларни ўзида му…