Ўзбекистон тарихи 9-синф
Ўзбекистон тарихи 9-синф дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 160 бетдан иборат, 9-синф Тарих фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни ўқишКитобдан намуна
2 ISBN 978-9943-26-924-8 © «Шарқ» нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси Бош таҳририяти, 2010, 2014, 2019. Тарихий адабиётларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш бўйича эксперт гуруҳининг хулосасига биноан Республика таълим марказининг тарих фани Илмий методик кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган. М а с’ у л м у ҳ а р р и р: Д. А. Алимова t.f.d., профессор Т а қ р и з с ҳ и л а р: Қ. К. Ражабов – ЎзР FA тарих институти бўлим бошлиғи, t.f.d., профессор; К. А. Тўхтабеков – ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги OAK бош инспектори, t.f.n.; Й. Болтабоев – Наманган давлат университети «Тарих» кафедраси катта ўқитувчиси; Б. Т. Маҳмудбоев – Гулистон давлат университети қошидаги…
3 Ватан – бу биз туғилиб ўсган замин, киндик қони- миз тўкилган тупроқ, боболаримиз излари қолган, аждодларимиз мероси авлодларимизга қоладиган юртдир. Дунёда Ватанга муҳаббатдан қудратлироқ бирон-бир туйғу ва унинг соғинчидан кучлироқ ҳис йўқ. Ватан миллатни юксалтиргувчи миллий ғурурдек жозибадор сеҳрли бир туйғуни уйғотади. Халқ қанчалик ор-но- мусли, ғурурли бўлса, ундаги Ватан ҳисси ва миллий онг ҳам шунчалик юқори бўлади. Она юрт – бир умрлик макон, диёр табиати, эл урф-одатлари, анъаналари, эртак ва афсоналаридир. Ватан ҳамиша навқирон ва суюклидир. Ватан миллатнинг маънавий-маданий заминини яратиб беради ва ҳар бир авлод боболарининг юртга бўлган муҳабб…
4 Азиз ўқувчилар! Сиз ушбу дарсликни ўқиш жараёнида яқин ўт мишимиздаги турли-туман тарихий ҳодисалар тафсилотига дуч келасиз. Бу ҳодисаларга теран баҳо бериш ниҳоятда мушкул. Мустақил давлатчилиги- миз моҳиятини тўла англаб етиш учун мустамлакачилик шароитида шу ҳудудда яшаган халқларнинг бошидан кечирганлари, жабр-зулм, турли ситамларга қарамай, ўз эътиқоди, қадриятлари ва эзгулик йўлидаги собитқа дамлигини сақлаб қолганлиги ҳақидаги тарихий воқеликларни билиш муҳимдир. Бундан ташқари дарслик билан танишишда қуйидаги масалалар бўйича атрофлича маълумотларга эга бўласиз: – Россия империяси истилоси арафасида Ўрта Осиё хонликлари (Бухоро амирлиги…