Кимё 9-синф
Кимё 9-синф дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 208 бетдан иборат, 9-синф Кимё фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни ўқишКитобдан намуна
UO‘K 54(075) KBK 24я721 24.1 Асқаров I.R. Кимё 9: Умумий ўрта таълим мактабларининг А 86 9- синфи учун дарслик / I.R.Asqarov, K.G.G‘опиров, N.X.To‘хтабоев/, 4- нашр. — Т.: «Ўзбекистон» NMIU, 2019. — 208 б. И. 1,2. Муаллифдош. ISBN 978–9943–07–261–9 UO‘K 54(075) ÊBK 24.1ya72 Тақризчилар: A.Q. Абдушукуров — Ўзбекистон Миллий университети профессори, кимё фанлари доктори; Sh.M. Миркомилов — ТошДПУ кимё ва кимё ўқитиш методикаси кафедраси профессори; Sh.A. Қодирова — Ўзбекистон Миллий университети профессори v.b., кимё фанлари доктори; Ш. Ганиева — Тошкент шаҳар Сергели тумани 104-мактаб- нинг кимё фани ўқитувчиси; Л. Бобоқулова — Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 258-м…
3 Кириш Инсонлар қадимдан кимёвий моддалар ва ҳодисалар билан таниш бўлганликлари тарихдан маълум. Кимёнинг дастлабки ривожланиш даврларидаги фикр, тасаввур, тадқиқотлар ривожланишида кўплаб чет эллик олимлар билан бир қаторда ўзбек олимларининг ҳам муносиб ўринлари бор. Ўзбекистон ҳудудида яшаган халқлар амалий фаолиятида кон қазиш, темир эритиш, чўян ишлаб чиқариш, шиша тай ёрлаш, сопол буюмлар ясаш каби ишлар, кимёвий модда лардан фойдаланиб тайёрланган безаклар, қоғозлар, ёзувлар, атторлик буюмлари учун зарур бўлган симоб ва унинг бирик малари, эфир мойлари, сурма, ўсимликлардан тайёрланган дори- дармонлар кенг қўллангани ҳақида маълумотлар м…
4 873—950- йилларда яшаб ижод қилган Абу Наср Форобийнинг илмий ишлари кимё услубларини ривожланишига сабаб бўлган. Абу Райҳон Беруний (973—1048- йиллар) эса ўзининг даврида маълум бўлган тоғ жинслари, минераллар, металлар ва улар асосидаги кўп лаб бошқа бирикма, қотишма, ҳосилаларни ўрганиб, уларнинг хоссалари ҳақида машҳур “Минералогия” асарини яратган. “Китоб ас-сайдана” китобида минерал дорилар ҳақида фикр юрит ган. Бухоро вилоятининг Афшона қишлоғида таваллуд топган Абу Али ибн Сино (Авиценна) (980—1037) ўрта асрларнинг йирик кимёгарларидан бўлиб, “Рисолат ал-иксир”, “Китоб аш-шифо”, “Тиб қонуни” каби асарларида кўпгина кислота, ишқор, шифобахш м…