Биология 9-синф
Биология 9-синф дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 192 бетдан иборат, 9-синф Биология фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни ўқишКитобдан намуна
Мазкур дарслик янги Давлат таълим стандартлари ва дастури асосида қайта ёзилди. Ўқув материаллари замонавий ва қизиқарли усулларда баён этилган. Дарсликда Ватанимиз олимларининг йирик кашфиётларига, уларнинг илмий аҳамиятига кенг ўрин берилган. Мавзуларга оид матн ва суратлар, савол-топшириқлар ҳамда лаборатория ишлари қайта кўриб чиқилди, тўлдирилди ва кенгайтирилди. SHARTLI BELGILAR: LABORATORIYA MASHG‘ULOTI SAVOLLAR TOPSHIRIQLAR 28.0 Б70 Биология. Ситология ва генетика асослари: 9-синф: Умумий ўрта таълим мак- табларининг 9- синфи учун дарслик. А. Зикиряев , A.To‘хтаев , I.Azimov, N.Sonin; 5- нашри. Т.: “Янгиюл Полиграпҳ Сервисе”, 2019- й. -192 б. И. Зикиряев А. …
KIRISH Биология — ҳаёт ҳақидаги фан бўлиб, юнонча “биос” — ҳаёт, “логос” – таълимот (фан) деган маънони англатади. Биология атамаси 1802- йилда франсуз олими J.B.Lamark ва немис оли ми Г. Р. Тревиранус томонидан фанга киритилган. Биология ҳаёт, унинг шакллари, тузилиши, ривожланиш қонуниятлари тўғрисидаги фандир. Биологиянинг ўрганиш обйекти бу – вируслар, микроорганизмлар, замбуруғлар, ўсимликлар, ҳайвонлар, одамлар, уларнинг орган, тўқима, ҳужайра таркиби, ҳужайраларда кечадиган жараёнлар ҳамда организмнинг шахсий ва тарихий ривожланиши, ҳамжамоалари, уларнинг ўзаро анорганик табиат билан алоқаси ҳисобланади. Биология фанлари системаси. Биология тадқиқот ва те…
Кузатиш усули. Энг дастлабки усуллардан бўлиб, биология фанининг илк ривожланиш даврида кенг қўлланилган. Унинг ёрдамида ҳар қандай биологик ҳодисани тасвирлаш, таърифлаш мумкин. Кузатиш усули бугунги кунда ҳам ўзининг аҳамиятини йўқотган эмас. Бу усулдан тирик орга низмларни миқдор ва сифат кўрсаткичларини таърифлашда фойдаланилади. Таққослаш усули тирик организмларнинг турли систематик гуруҳлар, ор- ганизмлар, биогеоценозларнинг таркибий қисмларидаги ўхшашлик ва фар- қини аниқлаш йўли орқали уларнинг моҳиятини очишга асосланган. Бу усулда олинган маълумотлар билан ҳужайра назарияси, биогенетик ва ирсий ўзгарувчанликнинг гомологик қаторлари қонуни кашф этилга…