Тестлар Савол банки Ҳуқуқ Халқаро ҳуқуқ ва ташкилотлар
Ҳуқуқ

Халқаро ҳуқуқ ва ташкилотлар

120 та савол
қийин · 40,8%

«Халқаро ҳуқуқ ва ташкилотлар» мавзусида саволларнинг 40,8 % и тўғри ечилади. Бу Ҳуқуқ фанининг 46,4 % лик ўртачасидан паст, яъни мавзу кўпчиликка қийин келмоқда.

Саволларнинг ярмидан кўпи хато кетади. Кичик тўпламдан бошланг: 10 та савол ишлаб, хато қилган жойингизни изоҳ билан ўқинг.

Намуна саволлар5 / 24
1. Қуйида қайси тушунчага таъриф берилган? (“Халқаро шартномалари тўғрисида”ги қонун, 4-модда)
“халқаро шартноманинг матнини тузиш ва қабул қилишда иштирок этаётган давлат, халқаро ташкилот ва (ёки) халқаро шартномаларни тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субйект”
  1. А) халқаро шартнома иштрокчиси
  2. Б) музокараларда иштирок этаётган томон
  3. С) халқаро ташкилот
  4. Д) давлат органи
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Б) музокараларда иштирок этаётган томон

Тўғри жавоб: Б. 4-моддада айнан сўзма-сўз: “музокараларда иштирок этаётган томон — халқаро шартноманинг матнини тузиш ва қабул қилишда иштирок этаётган давлат, халқаро ташкилот ва (ёки) халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субйект”. Нега бошқалари эмас: А - халқаро шартнома иштирокчиси таърифи шартнома кучга киргандан кейинги ҳолатга тегишли, саволдаги таърифдан фарқли; С ва Д моддада берилган бошқа алоҳида таърифлар.

2. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларга қўшилиши тўғрисидаги қарор қандай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади? (“Халқаро шартномалари тўғрисида” ги қонун, 23-модда)
1) ратификация қилинадиган шартномаларга нисбатан; 2) қайси шартномалар ратификация қилинмаса ва уларга қўшилиш Ўзбекистон Республикаси номидан шартномаларга нисбатан; 3) идоралараро шартномаларга нисбатан; 4) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан амалга оширилса, ўша шартномаларга нисбатан.
  1. А) 1, 3
  2. Б) 1, 4
  3. С) 2, 3
  4. Д) 2, 4
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Д) 2, 4

Тўғри жавоб: Д (2, 4). 23-моддага кўра ратификация қилинМАЙдиган ва OʻR номидан (2) ёки OʻR Ҳукумати номидан (4) қўшилинадиган шартномалар бўйича қарор айнан Президент томонидан қабул қилинади. Нега бошқалари эмас: 1-банд нотўғри — ратификация қилинадиган шартномалар бўйича қарор Олий Мажлисга тегишли, Президентга эмас. 3-банд нотўғри — идоралараро шартномаларга нисбатан қарор Президент YOKI Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади, фақат Президентга хос эмас.

3. Қуйидаги маълумотларнинг якуний хулосаси (тўғри/нотўғри) келтирилган жавобни аниқланг. (“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида” ги қонун, 17, 18, 20-моддалар)
И. Адлия вазирлиги халқаро шартнома қоидаларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилигини билдириш усулини аниқлайди.
II. Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги халқаро шартномалар, шунингдек халқаро кафолат шартномалари ратификация қилинади.
III. Халқаро шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунга асосан ратификация ёрлиғи Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланади.
IV. Ратификация ёрлиғининг шакли Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
  1. А) И-тўғри; II-нотўғри; III-тўғри; IV-нотўғри
  2. Б) И-тўғри; II-нотўғри; III-нотўғри; IV-тўғри
  3. С) И-нотўғри; II-нотўғри; III-тўғри; IV-тўғри
  4. Д) И-нотўғри; II-тўғри; III-нотўғри; IV-нотўғри
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: С) И-нотўғри; II-нотўғри; III-тўғри; IV-тўғри

И NOTO'G'RI: «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддасига кўра халқаро шартнома Ўзбекистон учун мажбурий эканлигига розилик билдириш усулини Адлия вазирлиги эмас, TASHQI ISHLAR VAZIRLIGI аниқлайди. II NOTO'G'RI: 18-модданинг охирги қисмига кўра давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги халқаро шартномалар ҳамда халқаро кафолат шартномалари RATIFIKATSIYA QILINMAYDI — саволда тескариси ёзилган. III TO'G'RI: 20-моддага кўра халқаро шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунга асосан ратификация ёрлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланади. IV TO'G'RI: шу моддага кўра ратификация ёрлиғининг шакли Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади. Демак И-нотўғри; II-нотўғри; III-тўғри; IV-тўғри.

4. Қуйидаги маълумотларнинг якуний хулосаси (тўғри/нотўғри) келтирилган жавобни аниқланг.
И. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро органга мурожаат қилинаётганда шахснинг давлатнинг қонунларига эмас, балки Ўзбекистон қўшилган халқаро шартномаларда белгиланган ҳуқуқлар бузилганлигини кўрсатиш лозим.
II. Давлат судлари давлатнинг ички ҳимояга доир асосий механизми ҳисобланади.
III. Шахс ўз ҳуқуқларини тиклаш учун омбудсманга мурожаат қилганидан кейин ҳам ижобий натижага эриша олмаса, дарҳол халқаро органга ариза бериши мумкин.
  1. А) И-тўғри; II-тўғри; III-нотўғри
  2. Б) И-тўғри; II-тўғри; III-тўғри
  3. С) И-тўғри; II-нотўғри; III-тўғри
  4. Д) И-нотўғри; II-тўғри; III-нотўғри
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: А) И-тўғри; II-тўғри; III-нотўғри

И — тўғри: халқаро органга мурожаатда Ўзбекистон қўшилган халқаро шартнома ҳуқуқларининг бузилиши кўрсатилади. II — тўғри: давлат судлари ички ҳимоянинг асосий механизми. III — нотўғри: халқаро органга мурожаат учун аввало барча ички ҳимоя воситалари тугатилиши шарт, "дарҳол" эмас.

5. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларга қўшилиши тўғрисидаги қарор қайси субйект томонидан амалга оширилишини тўғри топинг. ("Халқаро шартномалари тўғрисида"ги қонун, 23-модда)
И. Ратификация қилинадиган шартномаларга нисбатан
II. Идоралараро шартномаларга нисбатан
а) Олий Мажлис; б) Адлия вазирлиги; с) Ташқи ишлар вазирлиги; э) Президент; ф) Вазирлар Маҳкамаси.
  1. А) И-а; II-э, ф
  2. Б) И-б, с; II-э, ф
  3. С) И-с; II-а, э, ф
  4. Д) И-а; II-б, ф
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: А) И-а; II-э, ф

Ратификация қилинадиган халқаро шартномалар Олий Мажлис томонидан, идоралараро шартномалар эса Президент/Вазирлар Маҳкамаси даражасида ҳал этилади.

Ҳуқуқ фанининг энг қийин мавзулари
Кўп сўраладиган саволлар
Халқаро ҳуқуқ ва ташкилотлар мавзуси қийинми?

Ўлчовимизга кўра бу мавзу қийин: саволларнинг 40,8 % и тўғри ечилади, Ҳуқуқ фани бўйича ўртача кўрсаткич 46,4 %.

Халқаро ҳуқуқ ва ташкилотлар бўйича нечта савол бор?

Ҳуқуқ фанининг «Халқаро ҳуқуқ ва ташкилотлар» мавзусида 120 та савол тўпланган. Ҳар бири жавоби ва изоҳи билан.

Халқаро ҳуқуқ ва ташкилотлар тестини бепул ишлаш мумкинми?

Ҳа. Мавзу бўйича машқ қилиш бепул, тўлов ҳам, рўйхатдан ўтиш ҳам талаб қилинмайди — намуна саволлар шу саҳифанинг ўзида очиқ.

Маслаҳат

Аввал осон саволлардан бошланг, кейин қийинроқларига ўтинг. Ҳар куни камида 20 та савол ечинг.

Тест созламалари
Саволлар сони
5 дан 120 тагача
Қийинлик даражаси
Машқ тури
Мавзу Халқаро ҳуқуқ ва …
Саволлар 10 та
Тахминий ~20 дақиқа
Бепул бошлаш

Ҳисобингиз борми? Кириш