5-синф Ватан туйғуси
5-синф Ватан туйғуси дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 112 бетдан иборат, 5-синф Ватан туйғуси фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
2 Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилди. ISBN 978-9943-04-132-5 Ушбу қўлланма умумий ўрта таълим мактабларининг 5-синфлари учун мўлжалланган бўлиб, унда Ватан ва ватанпарварлик билан боғлиқ билим ва тушунчалар Президент Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгил- мас куч» ҳамда «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китоблари асосида бойитилиб, замонавий талаблар руҳида ёритиб берилган. UO‘K 94(575.1) KBK 74.200.50 М а с ’ у л м у ҳ а р р и р: фалсафа фанлари номзоди Абдураҳим Эркаев С Ҳ А Р С Ҳ А Р С Ҳ А Р С Ҳ А Р С Ҳ А Р Т Л И Б Э Л Г И Л А Т Л И Б Э Л Г И Л А Т Л И Б Э Л Г И Л А Т Л И Б Э Л Г И Л А Т Л И Б Э Л Г И Л А Р: Р: Р: Р: Р…
3 KIRISH KIRISH KIRISH KIRISH KIRISH Қадрли ўқувчи, шу кунларда мамлакатимизда Мустақиллик байра- мига бағишланган оммавий тадбирлар, сайил ва томошалар бўлиб ўтмоқда. Она юртимиз ҳақида, унинг мустақиллиги тўғрисида гўзал сўзлар, шеър ва қўшиқлар эшитиб, истиқлол нақадар буюк неъмат эканини барчамиз юрак-юракдан ҳис этмоқдамиз. Ана шу дамлар- да қалбимизда «Шундай озод ва обод Ватанга муносиб фарзанд бўлиш учун қандай фазилатларга эга бўлиш лозим?», «Ватан туйғуси, Ватанга муҳаббат қандай ишларда намоён бўлади?» деган саволлар туғилиши табиий, албатта. Бундай саволларга жавоб топишда «Ватан туйғуси» дарслиги сизга ёрдамчи ва маслаҳатчи бўлади, деб ўй…
4 Расмларга эътибор беринг! Уларда тасвирланган самолёт- ларнинг иккаласи ҳам чиройли. Аммо мамлакатимиз байроғи рангидаги самолёт алоҳида ажралиб турибди. У кўзимизга бамисоли чўғдек ярқираб кўринмоқда. Бунинг сабаби нима деб ўйлайсиз? Сиз бугун ўрганишга киришаётган фаннинг асосий мақсади халқимизга, юртимизга фидойи ва садоқатли ёшларни тарбиялашдан иборат. «Ватан туйғуси» фанининг асосчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовдир. Ушбу фан Юртбошимизнинг 2001-йил 18-январда имзоланган «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фани бўйича таълим дастурларини яратиш ва республика таълим тизимига жорий этиш тўғрисида»ги фармойиши…