5-синф Франсуз тили (методика)
5-синф Франсуз тили (методика) дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 160 бетдан иборат, 5-синф Франсуз тили фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
Республика мақсадли китоб жамғармаси ҳисобидан чоп этилди. © «Ўқитувчи» NMIU, 2007. © «Ўқитувчи» NMIU, қайта ишланган ва тўлдирилган нашри, 2017. ISBN 978-9943-22-128-4 «Же парле франçаис» ўқув дарслиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Франсиянинг Ўзбекисондаги элчихонаси Ҳамкорлик ва маданият бўлими ўртасидаги кенг алоқалар маҳсулидир. Биз, хусусан, Франсиянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Тил ҳамкорлиги бўйича атташеси Фредерик Виём хонимга ушбу дарсликни яратишда яқиндан ёрдам берганлиги учун чин дилдан миннатдорлик билдирамиз. UO‘K: 811.133.1(072) KBK 74.268.1Fr Н 80 testmakon.uz · бепул дарсликлар
3 «Же парле франçаис» ўқув дарслиги умумтаълим мактабларининг 5-синф ўқувчилари учун мўлжалланган. Ушбу дарслик умумтаълим мактабларининг бошланғиш синфлари учун яратилган «Ҳиронделле» 1, 2, 3, 4 дарсликларининг мантиқий давоми ҳисобланади. «Же парле франçаис» дарслигини қайта нашр этишда «Бонжоур ла Франсе» дарслигидан ҳам фойдаланилди. Ўқув дарслик мақсадлари: – диалог ва вазиятли машқлар орқали ўқувчиларга кундалик ҳаётда қўлланиладиган мулоқот турларини ўргатиш; – ўқувчиларга замонавий франсуз тилини ўргатиш; – Франсия ва Ўзбекистон тараққиётига доир қизиқарли маълумотларни ўргатиш; – франсуз тилида равон ва тўғри гапириш учун зарур бўлган грамматик қо…
4 – ҳар бир бўлим охирида шу бўлимда ўрганилган билимларни баҳолаш учун «Эвалуатион» баҳолаш дарси берилган. Ушбу баҳолаш дарсида ўқувчиларнинг эшитиб тушуниш, ўқиб тушуниш ва ёзиш кўникмалари баҳоланади; – ҳар бир дарсдаги юлдузча (*) билан белгилаб қўйилган машқ франсуз тилига ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб ўқувчилари учун берилган. Ўқитувчилар учун методик қўлланманинг мақсадлари: – ўқитувчиларга педагогикага, лингвистикага ва тили ўрганилаётган мамлакатнинг маданиятига оид маълумот бериш; – ўқитувчиларга тизимли ишлаш имкониятини бериш; – ўқитувчиларга ўқув жараёнини давомли интерфаол усулда олиб боришларини таъминлаш (ўқитувчи в…