11-синф Маънавият асослари
11-синф Маънавият асослари дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 144 бетдан иборат, 11-синф Маънавият асослари фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
Масъул муҳаррир: А. Холбеков — социология фанлари доктори, профессор. Н. Исматова — Ўзбекистон халқаро ислом академияси ходими. Тақризчилар: Ш. Тўраев — Республика Маънавият ва маърифат маркази Илмий экспертиза бўлими бошлиғи, фалсафа фанлари номзоди, доцент; Д. Бозоров — ЎзМУ «Фалсафа ва мантиқ» кафедраси доценти; А. Холов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бош қарув академияси катта илмий ходими; М. Холиқова — Низомий номидаги TDPU ҳузуридаги XTXQTMO ҳудудий маркази доценти, филология фанлари номзоди; Д. Эргашева — Тошкент шаҳар Сергели тумани 8-сонли умумтаълим мактаб нинг «Маънавият асослари» фани ўқитувчиси. Республика Таълим марказининг «…
3 Кириш Азиз ўқувчи! Дунёда ҳар бир нарсанинг ўзаги, моҳияти бўлади. Одамзод моҳиятини унинг яратувчанлиги, мустаҳкам иродаси, дин-у диёна ти, бошқаларга холис ёрдамга келиши, бошига офат-ғам тушганида ҳамдардлик билдириши, шодлигига шерик бўлиши, меҳр-оқибати, бир сўз билан айтганда, гўзал маънавий олами ташкил этади. Шундай экан, маънавият кишининг хулқ-у одобида қандай намоён бўлади? Мана, масалан, Сиз ўзингиздан катта ёшдагиларга биринчи бўлиб са лом берасиз, чунки ота-онангиз шундай тарбия берган. Аъло баҳоларга ўқиш га интиласиз, чунки устоз-мураббийлардан шундай таълим олгансиз. Ўқув дар гоҳида, жамоат жойларида умуман уятли, қўпол сўз…
4 ган ҳаёт воқелигига онгли қараб, мустақил фикрлаши ва диёримиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси билан яшаши зарур», дея таъкидланади. Мана нима учун юртимизда Хотира ва қадрлаш куни нишонланади, буюк аждодларимиз руҳи покларига нисбатан юксак эҳтиром кўрсатилади. Шу маънода юртимизда янги ўқув йилининг биринчи куни, яъни 2-сентабр санаси — Мустақил Ўзбекистон давлатчилигининг асосчиси Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланиши ҳам бежиз эмас. Мақсадли яшаб ўтилган ҳаёт мазмунли ва баракали бўлади. Худди шу сингари, ўз олдига буюк мақсадлар қўйиб яшаётган давлат ҳам тарих зарва рақларида ўчмас из қолдиради. Бугун Ўзбекистонимиз та…
Шунга ўхшаш дарсликлар