11-синф Она тили 1-қисм
11-синф Она тили 1-қисм дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 13 бетдан иборат, 11-синф Она тили фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
UO‘T: 811.512.133’242(075.3) KBT 83.3ya72 О-58 Муаллифлар: Н. М. М аҳмудов, Й. Р. Одилов, Г. Ш. Зиёдуллаева Маҳмудов, Н. О-58 Она тили: Ўрта таълим муассасаларининг 11-синфи ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари учун дарслик / Н. М. М аҳмудов ва бошқ. — Тошкент: «Ўзбекистон миллий энсиклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2018. — 112 бет. у О ‘Т: 811.512.133’242(075.3) KBT 83.3ya72 Оф • • || Ж - луғат. савол ва топши- риқлар; Шартли белгилар: ^ — эсда сақланг; У — билиб олинг; — иқтидорли ўқувчи- лар учун машқ; — уйга вазифа. Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилди. ISBN 978-9943-07-620-4 © Маҳмудов Н. ва бошқ., 2018. © …
KIRISH Азиз о ‘қувчилар! Сиз ўзбек тилининг ер юзидаги қадимий ва бой тиллардан бири эканлигини жуда яхши биласиз. Унинг кўламли ва муҳташам сўз хазинаси, товушлар ранг-баранглиги ва мантиқий-грамматик бойлиги қиёссиздир. Аждодларимиз томонидан бу тилда яратилган ақл ва бадиият дурдоналарининг башарият тамаддунига қўшган муаззам ҳиссаси бунинг исботи бўлиб келмоқда. Албатта, бу адоқсиз ифтихорга муносибдир. Муборак ҳадиси шарифларда «Кишининг зеб-у зийнати, гўзаллиги унинг тилидадир» дейилади. «Одобнинг боши тил» эканлигини Маҳмуд Кошғарий бобомиз мақол тарзида қайд қилган. Бизда, бизнинг маданиятимизда латиф сўзга ошуфталик, нутқ латофатидан завқланиш, она тилида…
Сиз умумий тарзда бўлса-да, билганингиздай, тил фикр ифодалаш, дунёни билиш, билим-тажрибаларни тўплаш, сақлаш ва кейинги авлодларга етказиш, миллий-руҳий муносабатларни акс эттириш, гўзалликни намоён қилиш каби бир қанча вазифаларни бажаради. Бу вазифаларнинг барчаси муҳим. Шунинг учун тилни фақат ва фақат кишилар ўртасидаги алоқа воситаси сифатида талқин этиш тўғри бўлмайди. Бу синфда энди Сиз таъсирли нутқ — маданий нутқ тузиш малакалари, яъни нутқ маданияти билан танишасиз, унинг асосий тушунчаларини эгаллайсиз. Нутқнинг маданийлигини, демакки, таъсир қувватини таъмин этадиган тўғрилик, аниқлик, мантиқийлик, ифодалилик, бойлик, софлик, жўялилик каби бир қ…