2-синф Ўқиш
2-синф Ўқиш дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 177 бетдан иборат, 2-синф Она тили фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
© Т. Ғаффорова, Ш. Нуруллаева, З. Мирзаҳакимова. © “Шарқ” NMAK Бош таҳририяти, 2012, 2014, 2016, 2018. Масъул муҳаррир: Низомиддин Маҳмудов, филология фанлари доктори, профессор. Тақризчилар: Дилшод Ражаб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, болалар шоири; Зарифа Жуманова, RTM Бошланғич таълим бўлими бошлиғи, f.f.n; Фотима Каримова, Тошкент шаҳридаги 281-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси. UO‘К 372.41(075) KBK 83.3O‘зб G‘ 29 Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилди. – саволлар – топшириқ Шартли белгилар: – мақол ва ҳикматли сўз – топишмоқ – тез айтиш – дарс тугади – мултимедиа иловаси ISBN 978–9943–26-763-3 Ғаффорова Т. ва бос…
3 VATANJONIM, VATANIM Пўлат Мўмин Ватанжоним, ватаним, Кўзим қувнаб кўрганим. Истиқболдан кулганим, Ўзбекистон – гулшаним. Баҳра олиб бағрингдан, Улғаяман меҳрингдан. Ватанжоним, ватаним, Ўзбекистон – гулшаним. Сен ўхшайсан онамга, Мақтай бутун оламга. Ватанжоним, ватаним, Ўзбекистон – гулшаним. 1. Шеър нима ҳақида экан? 2. Инсон Ватанини нима учун яхши кўради? 3. Ватан кимга ўхшатиляпти? Нима учун? ONA YURTIM – OLTIN BESHIGIM
4 Ватан ҳақида мақоллар айтинг. Занжир, тандир, анжир. У ёғганда, дала-қир Кулади қиқир-қиқир. VATAN Бу сўз ҳамма халқлар учун азиз. Ҳар бир халқ яшайдиган жой уларнинг она Ватанидир. “Ватан” атамаси арабча сўз бўлиб, она юрт маъносини билдиради. Бу юк шоиримиз Алишер Навоий “Ватан” ту шунчасини она юрт, туғилиб ўсган жой маъноларида ишлатган. Ватан она каби ягона, муқаддас. Ўзбекистон – аждодларимиз умр кечирган, биз туғилиб, униб-ўсаётган диёр. Биз ўз Ватанимизни севамиз, у билан фахрланамиз. Ватанимизда барча халқлар тенг ҳуқуқли. Юртимиздан буюк шоирлар, олимлар ва му тафаккирлар етишиб чиққан. Улар юртимиз довруғини бутун дунёга ёйганлар, …