11-синф Астрономия
11-синф Астрономия дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 176 бетдан иборат, 11-синф Физика фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
UO‘K 52(075.3) KBK 22.6ya72 М 23 Мазкур дарслик, унга қўйилган талабларга кўра, ўрта таълим муассасаларининг 11-синфи, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти қошида очилаётган астрономиядан ихтисослаштирилган мактаб учун мўлжалланган бўлиб, икки қисмдан иборат. Дарсликда ўқув материалларининг қийинлик даражасига кўра, айрим мавзулар бир (*) ёки икки (**) юлдузча билан берилган бўлиб, бунда бир (*) юлдузчали ўқув материали оддий ва ихтисослаштирилган мактаблар учун мўлжалланган бўлса-да, бироқ оддий мактаб ўқувчиларига унинг мазмуни юзасидан тушунчалар бериш билан чекланиб, ихтисослашга…
3 KIRISH 1-MAVZU. 1-§. Астрономия нимани ўрганади? Унинг ривожланиш тарихи ва бошқа фанлар билан алоқаси Коинотнинг бизга энг яқин ва узоқ обйектларини, системаларининг ҳаракатлари ва физик табиатларини ўрганадиган фан астрономия деб аталади. Астрономия юнонча «астрон» – юлдуз, «номос» – қонун деган сўзлардан ташкил топган бўлиб, осмон жисмлари, уларнинг келиб чиқиши ва тузилиши, ҳаракатлари, физик табиатлари ва эволуцияларини ўрганадиган фандир. Астрономия ривожининг қисқача тарихи. Астрономия ҳам бошқа бар ча фанлар сингари жамиятнинг амалий эҳтиёжлари асосида вужудга келган. Астрономиянинг куртаклари Бобил, Миср, Марказий Осиё, Хитой, Ҳиндистон каби мамла…
4 сентрик, яъни марказда Ер жойлашган деган назарияси ётган Олам тузилиши ҳақидаги янги таълимотни яратди (1-расм). Бу таълимотга кўра, ўша пайтда маълум бўлган бешта планета (Меркурий, Венера, Марс, Юпитер ва Сатурн) Ер атрофида эписикл дейилувчи айланалар бўйлаб, мазкур эписиклларнинг марказлари эса деферент дейилувчи катта айланалар бўйлаб айланади. Гарчи бу геосентрик назария Олам тузилишининг ҳақиқий манзарасини акс эттирмаган бўлса-да, бироқ у деярли ўн беш аср давомида тан олиниб келинди. IX–XV асрларда Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Марказий Осиё мамлакатла рида йирик астрономик расадхоналар қурилди. Уларда Ал-Баттоний, Ал-Хоразмий, Ал- Фарғоний, Абу Маҳмуд …