10-синф Давлат ва ҳуқуқ
10-синф Давлат ва ҳуқуқ дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 144 бетдан иборат, 10-синф Ҳуқуқ фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
SHARTLI BELGILAR – ёдда тутинг – топшириқ – ҳуқуқий вазият – билимингизни синанг – Конституция ва қонун ҳужжатларидан кўчирмалар Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилди. © В. А. Костецкий, 2017. © «Янгиёъл Полиграф Сервис», 2017. Илмий муҳаррир: Саидов А., юридик фанлар доктори, проф. TAQRIZCHILAR: Ф. Хайтбоев — Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг илмий ходими, юридик фанлари номзоди; Ф. Бакаева — TDYU давлат назарияси ва тарихи кафедрасининг катта ўқитувчиси, юридик фанлари номзоди; С. Аккулова — Тошкент шаҳар Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти кафедрасининг катта ўқ…
3 O‘QUVCHILARGA Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устувор- лигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенг лик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқа риш учун зарур шарт-шароитлар яратди. Тез ва шиддат билан ўзгараётган дунёда инсон онги учун кураш то- бора кучайиб бораётган даврда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олди- ни олиш, диний экстремизм ва тер…
4 И-BO‘LIM. O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI — XALQARO HUQUQ SUBYEKTI 1-§. HUQUQ — SHAXS VA DAVLAT MUNOSABATLARINING MUSTAHKAM ASOSI SHAXS VA DAVLAT O‘ZARO MUNOSABATLARINING KONSTITUTSIYAVIY-HUQUQIY ASOSI Фуқаролар билан давлат ўзаро ҳуқуқлар ва мажбуриятлар орқали узвий боғлиқдир. Шахс, жамият ва давлат — бу учала асосий қадрият Конститут- сияда белгилаб қўйилган. Конституция фуқаро, жамият ва давлат ҳокимияти ўртасидаги муносабатлар- ни белгиловчи ўзига хос ижтимоий шартномадир. Конституция фуқароларнинг уму- мий тенг ҳуқуқлилиги, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро масъуллиги ғоясига асосланади. Давлат фаолиятининг асосий мақсади халққа хизмат қилишдир.
Шунга ўхшаш дарсликлар