Кутубхона · Тарих · 9-синф
Ўзбекистон тарихи 9-синф дарслик муқоваси

Ўзбекистон тарихи 9-синф

📜 Тарих 9-синф 160 бет Бепул

Ўзбекистон тарихи 9-синф дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 160 бетдан иборат, 9-синф Тарих фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.

Китобни ўқиш
Ўқиш учун TestMakon ҳисобингизга киринг — бепул.

Китобдан намуна

2-бет

2 ISBN 978-9943-26-924-8 © «Шарқ» нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси Бош таҳририяти, 2010, 2014, 2019. Тарихий адабиётларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш бўйича эксперт гуруҳининг хулосасига биноан Республика таълим марказининг тарих фани Илмий методик кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган. М а с’ у л м у ҳ а р р и р: Д. А. Алимова t.f.d., профессор Т а қ р и з с ҳ и л а р: Қ. К. Ражабов – ЎзР FA тарих институти бўлим бошлиғи, t.f.d., профессор; К. А. Тўхтабеков – ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги OAK бош инспектори, t.f.n.; Й. Болтабоев – Наманган давлат университети «Тарих» кафедраси катта ўқитувчиси; Б. Т. Маҳмудбоев – Гулистон давлат университети қошидаги…

3-бет

3 Ватан – бу биз туғилиб ўсган замин, киндик қони- миз тўкилган тупроқ, боболаримиз излари қолган, аждодларимиз мероси авлодларимизга қоладиган юртдир. Дунёда Ватанга муҳаббатдан қудратлироқ бирон-бир туйғу ва унин­г соғинчидан кучлироқ ҳис йўқ. Ватан миллатни юксалтиргув­чи миллий ғурурдек жозибадор сеҳрли бир туйғуни уйғотади. Халқ қанчалик ор-но- мусли, ғурурли бўлса, ундаги Ватан ҳисси ва миллий онг ҳам шунчалик юқори бўлади. Она юрт – бир умрлик макон, диёр табиати, эл урф-одатлари, анъаналари, эртак ва афсоналаридир. Ватан ҳамиша навқирон ва суюклидир. Ватан миллатнинг маънавий-маданий заминини яратиб беради ва ҳар бир авлод боболарининг юртга бўлган муҳабб…

4-бет

4 Азиз ўқувчилар! Сиз ушбу дарсликни ўқиш жараёнида яқин ўт­ ми­шимиздаги турли-туман тарихий ҳодисалар тафсилотига дуч келасиз. Бу ҳодисалар­га теран баҳо бериш ниҳоятда мушкул. Мустақил давлатчилиги- миз моҳиятини тўла англаб етиш учун мустамлакачилик шароитида шу ҳудудда яшаган халқларнинг бошидан кечирганлари, жабр-зулм, турли ситам­ларга қарамай, ўз эътиқоди, қадриятлари ва эзгулик йўлидаги собитқа­ дамлигини сақлаб қолганлиги ҳақидаги тарихий воқеликларни билиш муҳимдир. Бундан ташқари дарслик билан танишишда қуйидаги масалалар бўйича атрофлича маълумотларга эга бўласиз: – Россия империяси истилоси арафасида Ўрта Осиё хонликлари (Бухоро амирлиги…

Яна 157 бет Тўлиқ китобни ўқиш учун киринг — бепул, юклаб олиш шарт эмас.
Манба. Ўзбекистон давлат дарслиги (Халқ таълими вазирлиги). https://eduportal.uz/Umumiyfiles/darsliklar/9/ozbekiston_tarixi_9_uzb.pdf. Дарслик таълим мақсадида, ўқувчилар учун бепул тақдим этилган. Бу саҳифада китобнинг фақат дастлабки бетларидан намуна келтирилган.