Биология 7-синф
Биология 7-синф дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 208 бетдан иборат, 7-синф Биология фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни ўқишКитобдан намуна
Азиз ўқувчилар Сиз Ўзбекистонимизнинг кўрар кўзлари, ёрқин келажагисиз. Биология дарслиги сизни ранг-баранг ва хилма-хил ҳайвонот дунёсига олиб киради. Дарслик сизга ҳайвонларнинг тузилиши, ҳаёт кечиришига доир билимлар беради. Сизни фаол билим олиш ва мустақил фикрлашга ўргатади. Сиз уни қунт билан ўқисангиз, ҳайвонлар ҳаётидан жуда кўп нарсаларни билиб оласиз. Билганларингиз эса сизга келгусида касб танлашингизда ёрдам беради. Ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини яхши билган киши уни севади ва ардоқлайди. Илм чўққилари сари қадам ташлашингизда доимо омад ёр бўлсин! Муаллиф © Мавлонов О., 2005, 2017. © «Ўзбекистон миллий энсиклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2…
SO‘ZBOSHI Ўлкамиз табиати ниҳоятда жозибали, унинг ҳайвонот дунёси эса жуда хилма-хил. Ҳайвонларни инсон қадами етган ҳамма жойда: гул- лаб турган водийлардан тортиб баланд тоғли чўққиларда, осмонўпар бинолар қад кўтариб, ҳаёт қайнаб турган шаҳарлар-у гўё ҳаёциз кўринган жазирама қумли чўлларда ҳам учратиш мумкин. Мамлакатимиз дарё ва кўлларида балиқларнинг 70 га яқин тури, бир ҳужайралилардан тортиб ҳашаротларгача бўлган хилма-хил гуруҳлар- дан иборат умуртқасиз ҳайвонларнинг минглаб тури учрайди. Бе поён чўллар, водийлар, улкан тоғ тизмалари ва воҳаларда судралиб юрувчиларнинг 60 га яқин, сутемизувчиларнинг 100 га яқин ва қушларнинг 400 дан ортиқ тури…
4 Сиз ушбу бобни ўқиб, ҳайвонларнинг тузилиши ва ҳаёт кечириш хусусиятлари, табиатда ва одам ҳаётидаги аҳамияти, уларни класси- фикация қилиш тўғрисида умумий тасаввурга эга бўлишингиз лозим. 1-§. Зоология фани ва унинг вазифалари Зоология – ҳайвонларни ўрганадиган фан. Зоология (зоон – ҳайвон, логос – фан) – ҳайвонларнинг тузилиши, ҳаёт кечири ши, кўпайиши ва ривожланишини ўрганадиган фан. Ҳайвонларнинг хилма-хиллиги ва тарқалиши, табиатда ва инсон ҳаётидаги аҳамияти, келиб чиқишини ўрганиш зоологиянинг вазифасига киради. Зоология бир қанча фанлардан таркиб топган. Улардан бир гуруҳи ҳайвонларнинг тузилиши, кўпайиши, ривожланиши, ер юзида тарқал…