Алгебра 7-синф дарслик муқоваси

Алгебра 7-синф

📚 Математика 7-синф 192 бет Бепул

Алгебра 7-синф дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 192 бетдан иборат, 7-синф Математика фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.

Китобни ўқиш
Ўқиш учун TestMakon ҳисобингизга киринг — бепул.

Китобдан намуна

2-бет

Азиз ўқувчиларим! Она юртимиз мустақил Ўзбекистон жаҳон илм-у фанига, маданиятига юзлаб буюк олимларни, шоирларни, давлат арбобларини, мусаввирларни етиштириб берган. Билингки, сиз уларнинг эзгу ишлари давомчисисиз! Ёшлик билим олиш давридир. Алломалар айтади: „Ёшликда олинган билим тошга битилган ёзув каби ўчмасдир“. Алгебрани, умуман, математикани ўрганиш қунт ва изчилликни, кўплаб масала ва мисолларни тушуниб, идрок қилиб ечишни талаб этади. Мени яхши ўрганиб олсангиз, сизга умрбод дўст бўлиб қоламан! Хулқ-у одобингиз баркамол, илмингиз зиёда бўлишини истаб „Алгебра“ дарслигингиз. Дарсликдаги шартли белгилар: — асосий қоидалар ва хоссалар. — математик…

3-бет

3 5—6- SINFLARDA O‘RGANILGAN MAVZULARNI TAKRORLASH Азиз ўқувчи! Сиз 5—6- синфларда натурал сонлар, оддий ва ўнли касрлар, рационал сонлар устида тўрт амалга доир мисол ва масалаларни ечгансиз. 5—6- синфларда математикадан олган билимларингизни ёдга солиш мақсадида Сизга бир нечта машқлар таклиф этамиз. 1. „Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари“ йилида қурилган замонавий уйлар шаҳримизга янада кўрк бағишлади. Янги қурилган кўп қаватли уйлардан бирининг хонадонлари 1, 2, 3, ..., 99, 100 сонлари билан номерланган. Рақамлари йиғиндиси ўзаро тенг бўлган хонадонлар нечтадан? Натижаларни жадвалда ва диаграммада акс эттиринг. 2. Бир фермадаги сигирлар сони 2- фермадагига қара…

4-бет

4 6. Тўғри тўртбурчакнинг бўйи 8 см га тенг. Эни бўйидан 1,5 см қисқа. Тўғри тўртбурчакнинг юзини топинг. 7. Тўғри тўртбурчакнинг юзи 20,25 дм2 га, эни 3,24 дм га тенг. Шу тўғри тўртбурчакнинг периметрини топинг. 8. Автомобил 100 км масофага 5 л бензин сарфлайди. Бу авто- мобил: 50 км; 60 км; 70 км; 80 км; 120 км; 250 км; 360 км йўлга қанча бензин сарфлайди? 9. Сайёҳ йўлнинг 2 7 қисмини ўтди. Ҳисоблаб кўрса, йўлнинг ярмига етиши учун яна 9 км юриши керак экан. Сай- ёҳ жами неча километр йўл юришни мўлжаллаган? 10. Бир автомобил 100 км масофага 8 л, иккинчи автомобил эса шунча масофага 10 л бензин сарфлайди. Агар ҳар бир автомобил бакида 32 л дан бе…

Яна 189 бет Тўлиқ китобни ўқиш учун киринг — бепул, юклаб олиш шарт эмас.
Манба. Ўзбекистон давлат дарслиги (Халқ таълими вазирлиги). http://eduportal.uz/Umumiyfiles/darsliklar/7/algebra_7_uzb.pdf. Дарслик таълим мақсадида, ўқувчилар учун бепул тақдим этилган. Бу саҳифада китобнинг фақат дастлабки бетларидан намуна келтирилган.