Физика 7-синф
Физика 7-синф дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 170 бетдан иборат, 7-синф Физика фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни ўқишКитобдан намуна
8 Кинематика асослари И боб. MEXANIK HARAKAT HAQIDA UMUMIY MA’LUMOTLAR 1-§. JISMLARNING HARAKATI Механик ҳаракат Теварак-атрофимизда велосипед, авто мобил ва одамлар юришини; осмонда қуш, вертолёт, самолёт ва ракеталар учишини (2-расм); сувда балиқ, акула ва делфинлар сузишини; Ер Қуёш атрофида, Ой эса Ер атрофида айланишини кузатишимиз мумкин. Жисмнинг ҳаракати маълум қонун-қоида ларга бўйсунади. Масалан, олимлар ку затиш натижалари асосида осмон жисмлари нинг қайси вақтда фазонинг қайси жойида бўлишини аниқлай оладилар. Жумладан, улар Ой ва Қуёшнинг қачон тутилишини ол диндан айтиб беришлари мумкин. Ҳар қандай жисмнинг механик ҳаракати бошқа жисмга…
9 И боб. Механик ҳаракат ҳақида умумий маълумотлар Ҳаракатнинг нисбийлиги Одатда, жисмнинг вазияти ерга нисбатан ўзгармаса, у тинч турибди, деймиз. Аслида, жисмнинг тинч ёки ҳаракат ҳолати нисбийдир. Қайиқда ўтирган одам қайиққа нисбатан тинч ҳолатда бўлса, дарё қирғоғига нисбатан ҳаракатда бўлади. Ердаги барча нарсалар гўёки тинч турганга ўхшайди. Лекин улар Ер билан бирга Қуёш атрофи да айланади, яъни ҳаракатда бўлади. Маълум тезликда кетаётган поезд ичида юриб кетаётган одам вагонга нисбатан кичик тезликда ҳаракатланса, ташқаридаги темирёъл релсига нисбатан катта тезликда ҳаракатланаётган бўлади. Бу одам тезлиги турли жисмларга нисбатан турлича бўлади.…
10 Кинематика асослари Саноқ системаси Жисмнинг механик ҳаракати ҳақида тўлиқ маълу мот бериш керак бўлсин. Масалан, автомобил шаҳарнинг А пунктидан Б пунктига боришини таҳлил қилайлик. Унинг текисликдаги ҳаракатини ифодалаш учун қуйидаги усулдан фойдаланишимиз мумкин. Шаҳар харитасини олиб, унда ҳаракат бошланган А пункт, яъни саноқ жисмни топамиз (4-расм). Шу нуқтадан ўтувчи Ғарбдан Шарққа ва Жануб дан Шимолга йўналган иккита масштаби кўр сатилган ўқ ўтказамиз. Бу билан икки ўлчамли координаталар системасини ҳосил қиламиз. Автомобил юрган кўчалар бўйича чизиқ ўтказсак, автомобилнинг координаталар бошига нисбатан ҳаракат йўли чизмасини ифодалаган б…