Адабиёт 10-синф (2-қисм)
Адабиёт 10-синф (2-қисм) дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 184 бетдан иборат, 10-синф Адабиёт фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни ўқишКитобдан намуна
UO‘K: 821=512.133(075.3) KBK: 83.3(5O‘)я721 А 29 Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилди. © Б. Тўхлиев ва бошқ. © «Ўзбекистон миллий энсиклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2017 ISBN 978-9943-07-535-1 Та қ р и з с ҳ и л а р: Н. Раҳмонов – филология фанлари доктори, профессор; М. Валиева – Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 274-мактаб нинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси. А 29 Адабиёт [Матн]: дарслик-мажмуа / Б. Тўхлиев [ва бошқ.], – Тошкент: «Ўзбекистон миллий энсиклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2017. – 184 б. ISBN 978-9943-07-535-1 UO‘K: 821=512.133(075.3) KBK: 83.3(5O‘)я721 Боқижон Тўхлиев, Баҳодир Каримов, Комила Усмонова
3 Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875-йил 19-январда Самарқанд яқинидаги Бахшитепа қишлоғида туғилган. Маҳмудхўжа то ғаси Муҳаммад Сиддиқнинг тарбиясини олган. Араб тили грам матикасини кичик тоғаси Мулла Одилдан ўрганган. Беҳбудий 1899–1900-йилларда ҳажга боради; 1903–1904-йил ларда Москва, Петербургга ҳамда 1906-йили Қозон, Уфа, Ниж ний Новгород, Миср ва Туркияга сафар қилади. Беҳбудий XX аср ўзбек адабиёти тарихида муносиб ўрин га эга. Унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти жамият ҳаётидаги жиддий ўзгаришлар даврига тўғри келди. Беҳбудий Туркистонда мактаб ва маориф, матбуот ва театр, журналистика соҳаларда ижти моий-сиёсий, адабий-маърифий фаолият олиб борди. Қишлоқларда…
4 Туркистондаги мактаблар ислоҳоти Беҳбудий номи билан боғлиқ. Беҳбудий янги усулдаги мактаблар ташкил этиш иши да жонбозлик кўрсатади. Тирикчиликка ўзини урган халқни дун ёнинг энг илғор миллатлари қаторига қўшиш учун мактаб ларнинг ўзи камлик қилар эди. Шу боис Беҳбудий Самарқанд шаҳрида 1913-йили «Самарқанд» номли газета ва «Ойна» журналини нашр эттира бошлайди. Уларда millat аҳволи, унинг ҳақ-ҳуқуқи, миллий тил қадри, чет тилларини ўрганиш ва тарих масалаларига доир мақолалар эълон қилади. Беҳбудий ўз дав рида зиёлиларнинг етакчиси, маърифат фидойиси, миллатпарвар сифатида танилади. Бутун умрини жаҳолат ва зулматни илм-маърифат ёғдуси би лан ёритишга…
Шунга ўхшаш дарсликлар