Адабиёт 6-синф (1-қисм)
Адабиёт 6-синф (1-қисм) дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 160 бетдан иборат, 6-синф Адабиёт фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни ўқишКитобдан намуна
2 © «Маънавият», 2017 Азиз ўқувчи! Сиз 5-синфда ўзбек ва жаҳон адабиётининг ажойиб намуналари билан танишган, буюк сиймоларнинг, истеъдодли ижодкорларнинг таржимайи ҳолларидан хабардор бўлган эдингиз. Шубҳа йўқки, Сиз эгаллаган бу билимлар дунёқарашингизни янада бойитди, эзгуликка, гўзалликка бўлган меҳрингизни оширди. Бу йил 6-синфда янада кўпроқ ижодкорлар билан танишасиз, ранг-баранг асарларни чуқурроқ ўрганасиз. Энди Сизнинг кўнгил уйингизга ўзбек мумтоз адабиёти-ю жаҳон адабиётидан ҳам, ҳозирги замон адабиётидан ҳам кўпроқ адиб-у шоирлар кириб келишади. Уларга қалбингиздан кенг ўрин беринг, асарларини қунт билан синчиклаб ўрганинг. Дарсликда бадиий асар-…
3 O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING DAVLAT MADHIYASI Мутал BURHONOV мусиқаси Абдулла ORIPOV сўзи Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот, Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон! Яшнагай то абад илм-у фан, ижод, Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон! Н А Қ О Р А Т: Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон, Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, Оламни маҳлиё айлаган диёр! Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони, Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот! Истиқлол машъали, тинчлик посбони, Ҳақсевар она юрт, мангу бўл обод! Н А Қ О Р А Т: Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон, Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, Оламни маҳлиё айлаган дий…
4 Азиз ўқувчи! Ўтган йили адабиёт дарсидан анчагина сабоқ олдингиз. Адабиёт нима экани, одамлар бадиий асар ўқишга нега қизи- қишлари, адабий асарлар қандай турларга ажралиши-ю унинг айрим мумтоз намуналаридан хабардор бўлдингиз. Дарс давомида ўр- ганилган кўплаб асарлар ҳамон ёдингиздан чиқмай, Сизни ўй- лантираётган бўлса ҳам ажаб эмас. Бу ҳолат – яхшилик ало- мати. Яъни, Сиз бу асарларни фақат баҳо олиш учунгина, шун- чаки ўқимабсиз. Диққат билан, кўнглингизни бериб мутолаа қилибсиз. Уларнинг қаҳрамонлари Сизнинг юрагингиздан жой олибди. Бир сўз билан айтганда, маънавий оламингиз кенгайиб, янада гўзаллашибди! Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президент…