Адабиёт 10-синф (1-қисм)
Адабиёт 10-синф (1-қисм) дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 184 бетдан иборат, 10-синф Адабиёт фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни ўқишКитобдан намуна
UO‘K: 821=512.133(075.3) KBK: 83.3(5O‘)я721 А 29 Та қ р и з с ҳ и л а р: Н. Раҳмонов – филология фанлари доктори, профессор; М. Валиева – Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 274-мактаб нинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси. Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилди. © Б. Тўхлиев ва бошқ. © «Ўзбекистон миллий энсиклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2017 ISBN 978-9943-07-535-1 UO‘K: 821=512.133(075.3) KBK: 83.3(5O‘)я721 Боқижон Тўхлиев, Баҳодир Каримов, Комила Усмонова А 29 Адабиёт [Матн]: дарслик-мажмуа / Б. Тўхлиев [ва бошқ.], – Тошкент: «Ўзбекистон миллий энсиклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2017. – 184 б. ISBN 978-9943-07-535-1
3 Сен бу кун синфда шод юрак билан Синов навбатини кутиб турасан. Аъло мамлакатнинг аъло фарзанди, Билиб қўйки, сени Ватан кутади! Ғафур Ғулом ASSALOMU ALAYKUM, HURMATLI O‘QUVCHI! Бугун ўнинчи синф остонасида турибсиз. Ёш қалбингизда орзулар жўш уриб, хаёлингизда эзгу ниятлар кезиб юрибди. Сиз кунлар, ойлар ва йил ўтган сари жамият ҳаётига аралашиб, турли таниш ва нотаниш одамлар билан суҳбатдош бўлишингиз табиий. Инсоннинг кўнглига йўл топиш, ҳаётдан завқланиб яшаш, содиқ дўстлар орттириш, сўзлаш одоби, каттага ҳур мат, кичикларга иззатда бўлиш каби кундалик турмуш ҳоди саларини маълум бир андоза ва меъёрга солишингизда, албатта, бадиий адабиёт сиз…
4 беради. Шундай комиллик йўлида бадиий адабиёт Сиз азизларга беқиёс хизмат қилади. Адабиёт хазинасидаги тилла сандиқ бе баҳо дур-у жавоҳир – инжулар билан тўла; унда битмас-туганмас миллий-маънавий қадриятлар захираси жамланган. Бу маънави ят хазинасидан баҳрамандлик улкан ҳаёт остонасига қадам қўяётган сиз каби оқил-у доно ёш авлоднинг тафаккурига қанот бағишлайди, тасаввурини кенгайтиради. Шарқда қадим-қадимдан шахснинг жамият ва давлат билан уйғунлик даражаси эътиборда турган. Айтиш мумкинки, ҳар бир шахс табиатидаги ўзига хос хислатлари инкор этилмагани ҳолда, унинг жамият билан мувофиқ бўлиши рағбатлантирилган. Бадиий адабиёт шахснинг жамиятда ўз ўрнин…
Шунга ўхшаш дарсликлар