Мусиқа ўқитувчиларига устама: 60 баллдан пастга тўланмайди
Умумтаълим ташкилотларининг мусиқа фани ўқитувчиларига ўқувчиларнинг ижрочилик даражасига қараб ҳар ой устама тўланади. Бу ҳақда ҳукуматнинг 2026-йил 11-ноябрдаги қарорида белгиланган.
Устама миқдорлари
Ўқувчиларнинг чолғу асбобларини ижро этиш даражасига қараб устама миқдорлари қуйидагича белгиланади:
- 95–100 балл — 20 фоиз.
- 90–94 балл — 18 фоиз.
- 85–89 балл — 16 фоиз.
- 80–84 балл — 14 фоиз.
- 75–79 балл — 12 фоиз.
- 70–74 балл — 10 фоиз.
- 65–69 балл — 8 фоиз.
- 60–64 балл — 5 фоиз.
60 баллдан паст натижа учун устама тўланмайди.
Тўлов тартиби
Устамалар ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига нисбатан ҳисобланади ва директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим муассасаси директорининг буйруғи асосида тўланади.
Мавзуга оид: Мусиқа маданияти ўқитувчилари учун имтиҳон: рўйхат 10-ноябргача.
Ўхшаш мақолалар
Реклама