Компьютер ишламаса: Апелляция аризаси 10 кунда
Аттестация жараёнида компьютер ишламаса, педагоглар апелляция комиссиясига ариза беришлари мумкин. Натижалар эълон қилинган кундан бошлаб, ариза 10 кун ичида топширилиши керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги қарорига кўра, педагоглар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида ёзма ёки электрон шаклда ариза топширишлари лозим.
Ариза кўриб чиқилгандан сўнг, агар тест жараёнида техник носозликлар аниқланса, тест синовлари қайтадан ўтказилиши мумкин.
Аттестация натижаларидан норози бўлган педагоглар учун олдинги мақоламизда бу ҳақда ёзилган.
Ўхшаш мақолалар
Реклама