4-синф Табиацҳунослик
4-синф Табиацҳунослик дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 120 бетдан иборат, 4-синф Табиацҳунослик фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
UO‘K 502-047.23=512.133(075.2) KBK 20.18я71 Б - 43 Масъул муҳаррир З. Жабборов - биология фанлари доктори, профессор Тақризчилар: М. Миракмалов - Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Табиий география кафедраси мудири, география фанлари номзоди, доцент; В. Федорко - Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 233-умумий ўрта таълим мактабининг олий тоифали география ўқитувчиси, география фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД); Н. Юсупова Р. Абдиев XTV тасарруфидаги XTIDUM олий тоифали бошланғич синф ўқитувчиси; Навоий шаҳар 11-АФЧЎИМнинг олий тоифали география фани ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси. Шартли белгилар: Ф Саволларга жавоб топинг к - Л- |Вж Топш…
KIRISH O‘LKAMIZ TAB И ATI Ёзги таътилда маза қилиб дам олдингиз. Ёз ўзига хос ажойиб фаслдир. Бу даврда кунлар узун, тунлар эса қисқа бўлади. Қуёш нурлари ўлкамиз ҳудудига тикроқ тушади. Шунинг учун кунлар иссиқ, осмон булуциз бўлади. Ёз болаларнинг энг севимли фаслидир. Ёзда болалар тенгдошлари билан ўйнайдилар, чўмиладилар, табиат неъматларидан баҳраманд бўладилар. Ёзда дала ва боғларда ишлар қизғин тус олади. Экинлар таги юмшатилади, ўғит солинади, суғорилади, зараркунанда ҳашаротлардан тозаланади. Ҳашарот- ларни қиришда жиблажибон, сўфитўрғай, чуғурчиқ, қалдирғоч, чумчуқ, читтак каби қушлар катта ёрдам беради. Парвариш қилинган экинлар барқ ур…
1-расм. Ўзбекистон табиат манзараларидан лавҳалар: 1 - тоғдаги кавраклар; 2 - тоғ ёнбағридаги хандонписта; 3 - чўлдаги саксовуллар; 4 - даштдаги ширачлар; 5 - тоғ ўрмони; 6 - тоғ дарёси. Ток новдалари вақти-вақти билан кесиб турилади. Қуёш тафтида ўрик, олча, шафтоли, олма, нок, узум каби мевалар навбатма-навбат пишади. Уларнинг ҳосили эл дастурхонига тортиқ қилинади. Уй ҳайвонлари - қўй, эчки, от ва қорамоллар ёз давомида яйловларда боқилади. Чорвадорлар аҳолини гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлайди. Ўлкамиз табиати ғоятда гўзалдир (1-расм). Мам- лакатимизнинг кунчиқар томонини баланд тоғлар эгал- лаган. Баланд тоғ чўққиларидаги қорлар ёзда ҳам эриб…