4-синф Ўқиш
4-синф Ўқиш дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 160 бетдан иборат, 4-синф Она тили фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
Тақризчилар — Зарифа Жуманова, RTM бошланғич таълим бўлими бошлиғи; Қимматхон Маматқулова, RTM бошланғич таълим методисти; Феруза Икромова, Тошкент вилоят Чиноз туманидаги 33-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси; Фотима Каримова, Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 281-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси. Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилди © «Янгиюл Полиграпҳ Сервисе», 2020. © С. Матчонов, 2020. SHARTLI BELGILAR: — Шеър — Ҳикоя — Эртак — Ривоят — Изоҳли луғатга қаранг — Достондан парча — Қиссадан парча — Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар — Дарснинг тугаши — Мақол ва топишмоқ ISBN 978-9943-5949-7-5 UO‘K: 373.3.016:821-82 KBK…
3 ULUG‘ VA AZIZ VATANIM, MANGU BO‘L OMON MANGULIKKA TATIGULIK KUN Сафар Барноев 1991- йил 31- август Ўзбекистонимиз учун асрга та- тигулик кун бўлди. Шу кундан бошлаб Ўзбекистон за- минида мардона «Мустақиллик» сўзи тилимизга кўчди, онгимиз, тилимиздаги қулф шарақлаб очилиб кетди. Ўтган давр мобайнида ёши улуғлар ҳам, ёши кичиклар ҳам қайта туғилди. Бобомиз соҳибқирон Амир Темурни танидик. Шоҳ ва шоир, саркарда Бобур Мирзо нинг руҳини шод этдик. Имом ал-Бухорий ва Имом Тер- мизий, Баҳовуддин Нақшбанд, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Али Ромитаний, Бурҳониддин Марғиноний каби юзлаб аждодларимизни билиб олдик. Истиқлолга эришгач, қисқа муддат ичида Ўзбекис- тон дунй…
4 Ўтган йиллар ичида Ўзбекистон ўз буғдой захирасига эга бўлди. «Ўзбекистон буғдойи» деган сўзлар тил бойли- гимиздан мустаҳкам ўрин эгаллади. Тошкент, Бухоро, Хива ҳамда Самарқанддаги тарихий обидаларга эътибор кучайди. Бугун қишлоқларимизга саноат кириб бормоқда. Дунёнинг энг сўнгги техникаси Ўзбекистонга кўчиб келмоқда. Унинг ҳақиқий эгалари, бошқарувчилари сизлар бўласизлар, азиз ўқувчилар! Бугунги ишлар, қурилишлар сиз — болаларга абадий мулк бўлиб қолади. Ўзбекистон аталмиш гуллаган диёрнинг ер, мулк эгалари ҳар жиҳатдан ўқимишли, ҳақ-ҳуқуқларини била- диган, келажаги ҳақида ўйлайдиган, ҳунарманд бўлиб етишишлари зарур. Зеро, мустақил республикамиз…