2027-йилдан резидентура бепул: талабаларга 3 млн сўм стипендия
Президентимиз 2027-йилдан олийгоҳларда тор соҳа мутахассислиги бўйича ўқиш — резидентура бепул бўлишини маълум қилди. Талабаларга 3 миллион сўм стипендия тўланади.
Резидентура муддати йўналишга қараб икки йилдан беш йилгача давом этади. Оилавий шифокорлик бўйича ўқиш икки йил, жарроҳлик бўйича эса беш йил бўлади.
Университет клиникалари тизими
Олийгоҳларга клиникалар боғланиб, “университет клиникаси” тизими бошланган. Тиббиётдаги илмий тадқиқотларнинг 80 фоизи олийгоҳлар клиникасида ўтказилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Тадқиқотларда ташхис аниқлигини ошириш, даволаш самарасини яхшилаш ва асоратларни камайтиришга эътибор қаратилади.
Мавзуга оид: Резидентурада стипендия тўланади: энг кам иш ҳақининг 2,15 баробари; «Даволаш иши» ўрнига олти йиллик «Умумий тиббиёт» келади: фармон имзоланди.