9-синф Технология
9-синф Технология дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 160 бетдан иборат, 9-синф Технология фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
Тақризчилар: Р. Жўраев – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, педагогика фанлари доктори, T.N. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти профессори; Л. Бекова – Республика таълим маркази методисти; Б. Қурбонов – Гулистон давлат университети «Педагогика-психология ва меҳнат таълими» кафедраси доценти; У. Бозоров – Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 131-мактабнинг «Техно- логия» фани ўқитувчиси. ISBN 978-9943-25-738-2 © «Ўзбекистон» NMIU, 2019. © З. Саттарова, Н. Абдусаломова, Н. Аҳмедова, 2019. SHARTLI BELGILAR: – Амалий машғулот – Мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар – Ишни бажариш тартиби – Муаммоли топшириқ – Жиҳозлар UO‘K 37.…
3 KIRISH Бугунги кунда таълимда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар келажагимиз бўлган ёшларнинг Ватанимиз равнақи йўлида ҳар томонлама етук шахс сифатида шаклланиши, бозор муносабатларида рақобатбардош кадр бўлиши учун хизмат қилади. Фан-техника шиддат билан ривожланиб, ҳар бир соҳага хорижий тажрибалар, янгиликлар кириб келаётган ҳозирги даврда мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган «Технология» фани сизларни ўзлаштирган мавзуларингизни амалда қўллай олишга, эгаллаган билимларингизни ҳаётга татбиқ этишга ўргатади. Сиз қуйи синfl арда «Технология ва дизайн» ҳамда «Сервис хизмати» йўна…
4 TEXNOLOGIYA VA DIZAYN YO‘NALISHI 1-BOB. HUNARMANDCHILIK MAHSULOTLARINI TAYYORLASH TEXNOLOGIYASI 1.1. XALQ HUNARMANDLARI TOMONIDAN EKSPORT VA ICHKI BOZOR UCHUN ISHLAB CHIQARILAYOTGAN MAHSULOTLAR. HUNARMANDCHILIKDA FOYDALANILADIGAN NODIR MATERIALLAR VA ASBOB-USKUNALAR Ҳозирги вақтда халқ ҳунармандлари томонидан маҳсулот яратиш ва уни сотиш бевосита бозор муносабатлари билан узвий боғлиқ. Чунки бозордаги талаб ва таклифни ўрганмасдан бирор маҳсулот ишлаб чиқариб бўлмайди. Халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш ва янада бойитиш, ҳунармандчиликни кенг миқёсда қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳунармандчилик билан шуғулланишга аҳолини, айниқса, ёшл…