9-синф Конституциявий ҳуқуқ асослари
9-синф Конституциявий ҳуқуқ асослари дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 201 бетдан иборат, 9-синф Ҳуқуқ фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
Муаллифлар жамоаси: Тансикбаева G.M. 1-§§, 3, 29, 30, Костецкий V.A. 1–30-§§ Шартли белгилар: Аккулова С. – Шермухамедова С. В. – Юнусова М. – Эхсонов Q.U. – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузурида ги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази «Ижтимоий ва иқтисодий фанлар методикаси» кафедраси катта ўқитувчиси; Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузурида ги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази «Ижтимоий ва иқтисодий фанлар методикаси» кафедраси катта ўқитувчиси; Тошкент шаҳар 44-сонли мактаб Давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси; Юнусобод туман…
3 Ўзбекистон Республикаси Президенти Sh.Мirziyoyеv Конституция кунига бағишланган ма’рузасида шундай дейди: «Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий- иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, Бош Қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир». Шарқнинг буюк донишманди Абу Али ибн Сино: «Нега ер юзида ёвузлик бу қадар кўп?» деган саволга: «Сабабчиси сиз-у биз. Билмаслик ёки уқувсизлик сабабли ёвузлик бил…
4 Ушбу дарсликнинг ҳар бир параграфида амалдаги қонун ҳужжатлари ёр- дамида ҳал қилишингиз мумкин бўлган турли-туман вазиятларни Сизга ҳавола қиламиз. Агар Сизни қандайдир муаммоларни ҳал қилиш қизиқтириб қолса, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мурожа- ат қилишингиз мумкин. Матнда жаҳон амалиётида қабул қилинган юридик атамалар ва тушун- чаларга ҳам дуч келасиз. Бундай ҳолларда дарслик охирида берилган юри- дик атамалар луғатига мурожаат қилишингиз мумкин. Ўрганилган материалларни қанчалик ўзлаштирганингизни текшириб кўришга имконият яратиш мақсадида ҳар бир мавзу охирида назорат саволлари илова қилинган. Конституциявий ҳуқуқ асосларини ўрг…