8-синф Жисмоний тарбия
8-синф Жисмоний тарбия дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 152 бетдан иборат, 8-синф Жисмоний тарбия фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
Т а қ р и з с ҳ и л а р : Ò. Ҳайдаров — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи; Р. Д. Холмуҳаммедов — ЎзДЖТИ нинг илмий ишлар бўйича проректори, педагогика фанлари доктори, профессор. ISBN 978-9943-22-061-4 © Т. С. Усмонхўжаев ва б. © „Ўқитувчи“ NMIU, 2004 © „Ўқитувчи“ NMIU, қайта ишланган ва тўлдирилган нашри, 2017 UO‘K: 37.037.1 (075.3) KBK 74.267.5 У 73 Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилди. testmakon.uz · бепул дарсликлар
3 KIRISH Азиз болалар, сиз жисмоний тарбияга доир маълум назарий билим асосларини эгалладингиз. Хилма-хил спорт турларига оид дастлабки амалий кўникма ва малакаларни ўзингизда ҳосил қилдингиз. Энди бўлса ёшингиз ва шахсий имкониятларингизни ҳисобга олган ҳолда, сиз мактаб қошидаги спорт сексияларига, болалар ва ўсмир- лар спорт мактабларига қатнашишингиз мақсадга му- вофиқдир. Агар танлаган спорт тури билан ёшликдан ас- тойдил, мунтазам шуғуллансангиз, юртдошларингиз — теннисчилар Денис Истомин, Ирода Òўлаганова ва Оқгул Омонмуродова, боксчилар Фазлиддин Ғойибназаров, Шахрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Шахобид- дин Зоиров ва Бектемир Мелиқўзиев, самбо бўйича жа…
4 кун тартибига қатъий риоя қилинганлиги, овқатланиш, уй- қу ва шу сингарилар билан боғлиқ бўлиб, у 1 — 3 йил давом этади. Шунга мувофиқ, ушбу ўқув қўллан- мада сиз севган спорт тури, унинг организм учун аҳа- мияти ҳақида, кучни, чаққонликни, тезкорлик, кўз билан чамалаш, ҳаракат координациясини ривожланти- ришга оид қизиқарли маълумотлар берилади. Сиз ҳозир турли мустақил жисмоний машқларни ба- жара оладиган ўсмир ёшидасиз. Сизда куч ва чи- дамлилик фаол ривожланаётганлиги туфайли енгил атлетика, баскетбол, волейбол, футбол, кураш, велоспорт, эшкак эшиш ва бошқа спорт турлари билан мунтазам шу- ғуллана оласиз. Аммо сиз маълум қоидаларга қатъий амал қилиб бо…