7-синф Она тили
7-синф Она тили дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 160 бетдан иборат, 7-синф Она тили фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
2 © «Маънавият», 2017 Азиз ўқувчилар! Донишмандлар: «Тил – дилнинг калити», – деб бежиз айтмаганлар. Ҳаётда ҳар бир инсоннинг қалбига йўл топиш воситаси тил эканини Сиз ҳам яхши биласиз, албатта. Модомики, шундай экан, она тилини мукаммал ўрганмоқнинг фойдаси нечоғлик катта экани аёндир. Сиз 7-синфда 6-синф «Она тили» дарслигидан олган билимларингизни бойитасиз, яна янги-янги маълумотлар оласиз, ўрганган назарий билимларингизни бир-биридан қизиқ машқларга татбиқ этиб, амалий машғулотлар билан шуғулланасиз. 7-синф «Она тили» дарслиги мустақил фикрлашингиз, тўғри хулосалар чиқара оли- шингиз, сўз бойлигингизнинг ошиши, тўғри талаффуз ва пухта имло соҳиби бўлис…
3 К И Р И С Ҳ TIL VA NUTQ Савол ва топшириқлар 1. Тил деб нимага айтилади? 2. Нутқ ҳақида билганларингизни гапириб беринг. 3. Ўзбек тили нима учун бизга она тили саналади? Шу ҳақда баҳс- лашинг. 1-машқ. Матнни ўқинг. Дунёдаги тиллар ва улар орасида ўзбек тилининг тутган ўрни ҳақида баҳслашинг. Алишернинг қалбига кирмоқчидай, тикилиб қарарди тоғаси. Форс шоирлари юксак туйғулар, теран фикрлар ила тўла ажиб шеърлар яратмишлар. Бизнинг туркигўй шоирлар ҳам уларга эргашиб, форсий шеърлар ижод қилишни одат қилиб олмишлар. Туркистон ўлка- миз водийлари, саҳролари кенг, тоғлари буюк, аҳолиси турк – ўзбекдур. Ўзимизга хос одатларимиз, анъаналаримиз, қўшиқ- ларимиз, …
4 Мисол учун тилимиздаги меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат, меҳр-шафқат, қадр-қиммат деган, бир-бирини чуқур маъно- мазмун билан бойитадиган ва тўлдирадиган ибораларни олайлик. Қанчалик ғалати туюлмасин, бу ибораларни бошқа тилларга айнан таржима қилишнинг ўзи мушкул бир муаммо. Шуни айтиш лозимки, бу тушунчалар кимдир шунчаки ўйлаб топган ширин калом, қулоққа хуш ёқадиган сўзлар эмас. Бундай тушунчалар асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган, онг-у шууримиздан чуқур жой олган буюк қад- риятларнинг амалий ифодасидир. 3-машқ. Гапларни кўчиринг. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ва унинг аҳамияти ҳа…