6-синф Она тили
6-синф Она тили дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 208 бетдан иборат, 6-синф Она тили фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
2 SHARTLI BELGILAR: — иқтидорли ўқувчилар учун мўлжалланган машқлар — савол ва топшириқлар © «TASVIR» NASHRIYOT UYI, 2005 © «TASVIR» NASHRIYOT UYI, 2009, 2013, 2017 Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижара учун чоп этилди. Ушбу нашрга доир барча ҳуқуқлар муҳофаза қилинади ва нашриётга тегишлидир. Ундаги матн ва расмларни нашриёт розилигисиз тўлиқ ёки қисман кўчириб босиш тақиқланади. UO‘K: 811.512.133(075) KBK 81.2O‘зб-922 О-58 ISBN 978-9943-4003-0-6 Муаллифлар гуруҳи: Н. MAHMUDOV, А. NURMONOV А. SOBIROV, Д. NABIYEVA
3 1-машқ. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қону- нидан олинган бандларни ўқиб, улар ҳақида суҳбатлашинг. 1-модда. Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. 2-модда. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи millat ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмай- ди. 24-модда. Ўзбекистон Республикасида давлат тилига ёки бошқа тилларга менсимай ёки хусумат билан қараш тақиқлана- ди. 2-машқ. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. Каримовнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч» китобидан олинган парчани ўқинг ва мазмунини сўзлаб беринг. Маълумки, ўзликни ан…
4 3-машқ. Қуйида берилган сўзларни икки гуруҳга ажратиб ёзинг. Биринчи гуруҳга ўзбек тилига қариндош бўлган, иккинчи гуруҳга эса қариндош бўлмаган тилларни жойлаштиринг. Рус, инглиз, қозоқ, франсуз, тожик, қирғиз, уйғур, қорақал- поқ, хитой, татар, ҳинд, араб, корейс, украин. 4-машқ. Мақолларни кўчиринг. Уларда илгари сурилган ғоя тўғрисида сўзлаб беринг. 1. Овқатни туз мазали қилади, одамни — сўз. 2. Тил — ақл ўлчови. 3. Яхши сўз — юракка малҳам, ёмон сўз — юракка ғам. 4. Тилингда бўлса болинг, кулиб турар иқболинг. 5-машқ. Уйга вазифа. Бошқотирмада яширинган халқларнинг номларини топинг. Улар ҳақида билганларингизни ўртоқларингизга сўзлаб беринг. 1. О…