3-синф Тарбия
3-синф Тарбия дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 96 бетдан иборат, 3-синф Тарбия фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилди. © Д. Рўзиева ва бошқ., 2020. © «SANO-STANDART», 2020. SHARTLI BELGILAR Ақлни чархлаш учун савол ва топшириқлар Оила даврасида Ижодий фаолият Биргаликда бажарамиз Биласизми? Ҳикмат Муаллифлар: Рўзиева Дилноз, Исматова Наргиза, Мўминова Лайло, Исломов Зоҳиджон, Раҳимжонов Дурбек, Сатторов Шуҳрат, Замонов Зокир, Махмудов Обиддин, Зокирова Севара, Шермухамедова Саодат, Аккулова Саодат, Холмухамедова Нилуфар, Мадалиева Севара. Масъул муҳаррирлар: З. Исломов – филология фанлари доктори, профессор; Д. Кенжаев – тарих фанлари номзоди. Тақризчилар: М. Қуронов – Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари о…
3 TARBIYA, 3-SINF 2-SINFDA O‘RGANGANLARIMIZNI TAKRORLAYMIZ DO‘STLARGA G‘AMXO‘RLIK QILISH KICHIKLARGA YORDAM BERISH KATTALARNI HURMAT QILISH KIYINISH MADANIYATIGA RIOYA QILISH XUSHMUOMALA BO‘LISH KECH QOLMASLIK DARSGA TAYYOR HOLATDA KELISH DARSDA TARTIBLI BO‘LISH O‘NG QO‘L QOIDASIGA AMAL QILISH TANAFFUSDA BOSHQALARNING DAM OLISHIGA XALAQIT QILMASLIK XAVFSIZLIK QOIDALARIGA RIOYA QILISH OSHXONADA TARTIBGA RIOYA QILISH
4 И боб. Орзулар мақсадлар сари етаклайди 1-MAVZU: MUNOSIB FARZAND И BOB Мана, орзиқиб кутилган кун ҳам келди. Туркияда ўтказиладиган фан олимпиадаларига ўқувчилар бир неча ой тайёрланишди. Аэро- портда ота-оналари уларга яхши тилаклар билдиришди. – Сиз Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишингиз керак, албатта, ғалаба билан қайтинг, – дея дуо қилишди катталар. Туркияда ўтказилган олимпиадада Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркия, Украина ва бошқа давлатлардан 500 нафар ўқувчи иштирок этди. Тинимсиз меҳнат, мунтазам дарслар, яқинларининг ёрдами билан улар ғалаба қозонишди. ORZULAR MAQSADLAR SARI YETAKLAYDI 1. «Муносиб фарзанд» деганда нимани тушунасиз?…