1-синф Тарбия
1-синф Тарбия дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 64 бетдан иборат, 1-синф Тарбия фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
UO‘K 17(075.2) KBK 87.7ya71 Т 23 Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилди ISBN 978-9943-6113-5-1 © Н. Исматова ва бошқалар. © Ғафур Ғулом номидаги нашриёт- матбаа ижодий уйи, 2020 UO‘K 17(075.2) KBK 87.7ya71 Масъул муҳаррирлар: З. Исломов – филология фанлари доктори, профессор. Д. Кенжаев – тарих фанлари номзоди. Тақризчилар: М. Қуронов – Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўринбосари; Р. Жабборов – Давлат тилини ривожлантириш масалалари бўйича “Ўзбеккино” MA Бош директори маслаҳатчиси; З. Жабборова – Республика таълим маркази “Ижтимоий фанлар” бўлими методисти; Ф. Каримова – Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 281-умумтаълим мактабин…
Ассалому алайкум, қадрли болажонлар! Мана Сиз дунё иморатларининг энг гўзали бўлган мактаб остонасига қадам ташладингиз. Қадамингиз қутлуғ бўлсин! Бу ерда меҳрибон устозлардан илм ўрганасиз, тенгдошларингиз билан дўстлашасиз, ўз олдингизга эзгу мақсад қўясиз ва унга интилиб яшайсиз. Мактаб Сизга билим берадиган, орзу-мақсадла- рингизга эришишга кўмаклашадиган муқаддас маскандир. Олдинда сизни илмлар олами кутмоқда. Сизнинг мустақил фи кр юритиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг ақлли, доно, билимга чанқоқ фарзанди бўлиб вояга етишингизга ишонамиз! Омад ёр бўлсин! Муаллиfl ар жамоаси 3
5 TARBIYA, 1-SINF 1-MAVZU: VATAN ISHONCHI Мен биринчи синфга борганимда да- дам менга Ғафур Ғуломнинг шеърини ўқиб бергандилар: Сен бу кун синфда шод юрак билан Синов навбатини кутиб турасан. Аъло мамлакатнинг аъло фарзанди, Билиб қўйки, сени Ватан кутади! 1. Бугун қандай байрам? 2. Сизни яна кимлар биринчи синфга қадам қўй- ганингиз билан табриклади? 3. Президентимиз Сизга қандай тилак билдирдилар? 4. Мактабга нима учун келганингизни биласизми? Ижодий фаолият