10-синф Она тили
10-синф Она тили дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 96 бетдан иборат, 10-синф Она тили фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
2 UO‘K 811.512.133(075.3) KBK 81.2 Ўзб - 922 О-58 Тузувчилар: BAXTIYOR MENGLIYEV, SHAROFAT TOSHMIRZAYEVA, SAODAT ATОYEVA, SAIDA MAJIDOVA, DILFUZA MANNOPOVA Масъул муҳаррир G‘OFIR HAMROYEV – педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Тақризчилар: DILOROM YO‘LDOSHEVA – педагогика фанлари номзоди, доцент XOSIYAT SUVONOVA – Шайхонтоҳур туманидаги 59- DIUM олий тоифали она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Экспертлар гуруҳи: Г. YO‘LCHIYEVA – Тошкент шаҳар Сирғали тумани 6-мактаб олий тоифали Она тили ва Адабиёт фани ўқитувчиси Х. ZIYOXONOV – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти катта ўқитувчиси © B.Mengliyev ва б. © „Ўқитувчи“ NMIU, 2020 – гапиринг – фи…
3 И FASL. USLUBLAR JILOSI 1.1- машқ. Матнни ўқинг ва мазмуни ҳақида фикр юритинг. BIRINCHI MO‘JIZA Қадим замонлардан бери одамлар оламда етти мўжиза бор деб ҳисоблашади. Булар Миср фиръавнларининг эҳромлари, Бобилнинг осма боғи, ов худоси Артемида маъбади, Зевснинг ҳайкали, Галикарнас мақбараси, қуёш худоси Гелиоснинг ҳайкали ва, ниҳоят, наҳри Нилда Фарос оролидаги маёқдир. Дарҳақиқат, улар бениҳоя улуғвор, бениҳоя ноёб ва гўзал. Улар яратилгандан бери неча асрлар ўтди. Лекин етти мўжиза инсон ақлининг, тафаккурининг, қалбининг оташин мадҳияси, инсон даҳосининг улуғлигига қўйилган мангу обида бўлиб келмоқда. Бироқ шундай бўлса-да, оламда яна бир мўжиза борки, ун…
4 дай булоқки, унда кўз ёшининг мусаффолиги, қизлар хандасининг қўн- ғироқдек оҳангдор жаранги, камалак нурларидек ранг-баранг товланиш бор. Бу мусаффо булоқдан тўйиб-тўйиб ичишга, ота-боболаримиз, аждодларимиз бизга мерос қолдириб кетган асрий ташналикни – зиё, нур, фикр ташналигини қондиришга шошилинг, одамлар! (Озод Шарафиддинов) 1.2- машқ. „Биринчи мўжиза“ матнидаги ажратилган сўзларни нутқ услублари бўйича гуруҳланг: 1) китобий: 2) бетараф: 3) сўзлашув: 1.3- машқ. Изоҳли луғат асосида берилган сўзларнинг маъносини аниқланг. Фиръавн, маъбад, Бобил, наҳр, ханда, савия. Назарий матн Тил кенг имкониятга эга. У нутқ шароити, қўйилган мақсад, қўл ланиш доир…