3/33-мавзу · Йўл ҳаракати қоидалари

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчининг мажбуриятлари

13. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт: транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини Қоидаларнинг 51-банди талабларига мувофиқ ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги; тан жароҳати олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириши, шошилинч ҳолларда эса тан жароҳати олганларни яқин …

Бепул бошлаш · 4 савол
4 тест саволи Тўлиқ назария Видео дарс
Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчининг мажбуриятлари

13. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт: транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини Қоидаларнинг 51-банди талабларига мувофиқ ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги; тан жароҳати олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириши, шошилинч ҳолларда эса тан жароҳати олганларни яқин орадаги тиббиёт муассасасига йўлакай транспорт воситас

13Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт: транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини Қоидаларнинг 51-банди талабларига мувофиқ ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги; тан жароҳати олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириши, шошилинч ҳолларда эса тан жароҳати олганларни яқин орадаги тиббиёт муассасасига йўлакай транспорт воситасида жўнатиши, бунинг имкони бўлмаган ҳолларда ўз транспорт воситасида олиб бориши, у ерда ўз исми-фамилияси, транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси ҳақида ахборот бериши (ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини ва транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатни кўрсатиши) ва ҳодиса рўй берган жойга қайтиб келиши; агар бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилса, дастлаб транспорт воситаларининг бир-бирига ва йўл тузилмалари обйектларига нисбатан жойлашган ҳолатини, ҳодисага алоқадор буюмлар ва изларни, гувоҳлар иштирокида, шунингдек, фотосурат ёки видеоёзув воситалари билан, турган ўрнини чизувчи мосламалар ёрдамида белгилаган ва транспорт воситасини зарур ҳолларда айнан шу ҳолатга қайта жойлаштириш имконини берадиган ҳолда қайд этишни амалга ошириши, уларнинг йўқолмаслигини ва ҳодиса рўй берган жойни айланиб ўтишни ташкил қилишнинг барча чораларини кўриши, сўнгра қатнов қисмини бўшатиши; ҳодиса ҳақида ИИОга хабар бериши, гувоҳларнинг исм-фамилиясини ва яшаш манзилини ёзиб олиб, IIO ходимларининг келишини кутиши.
14Ҳайдовчилар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш билан боғлиқ ҳолларда, йўл транспорт ҳодиса ҳақида DYHHX ёки IIO ходимларига хабар бермасликлари мумкин.

Намуна саволлар ва таҳлил

1-савол · 🟡 Ўрта

Қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади?

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчининг мажбуриятлари — 1-савол расми
  • Фақат чапга
  • Тўғрига ва ўнгга
  • Фақат ўнгга
  • Фақат тўғрига
ЙҲҚ 1-иловаси 3-бобига асосан:
3.1. "Кириш тақиқланган". Барча транспорт воситаларининг кириши тақиқланишини билдиради.

Эътибор беринг:
- Расмдаги ҳолатда чапга бурилиш мумкин. Чунки йўл белгиси ундан кейин ўрнатилган.
✅ Тўғри жавоб:
"Фақат чапга"
2-савол · 🟡 Ўрта

Йўл-транспорт ҳодисасига дахлдор бўлган ҳайдовчилар биринчи навбатда бажаришлари шарт:

  • Ҳодиса содир бўлган жойда тўхташ, гувоҳларнинг исми-шарифи ва манзилини ёзиб олиш, ҳодиса ҳақида милицияга хабар бериш, шикастланганларга шифокор келгунча тиббий ёрдам бериш учун. чоралар кўриш
  • Дарҳол тўхташ ва ҳодиса содир бўлган жойда қолиш, фалокат мажбурий тўхташ ёритгичини ёқиш ва фалокат сабабли тўхташ белгисини ўрнатиш
  • Тўхташ ва ҳодисага тегишли изларни сақлаш, уларнинг атрофини тўсиб, ҳодиса содир бўлган жойни айланиб ўтишни ташкил этиш учун ҳамма мумкин бўлган чораларни кўриш, милицияга хабар бериш, тиббий ёрдам бериш
ЙҲҚ 3-боб, 13-бандига асосан:
Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт:
- Транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши;
- Авария ишораларини ёқиши;
- Авария сабабли тўхташ белгисини Қоидаларнинг 51-банди талабларига мувофиқ ўрнатиши;
- Транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги.

Эътибор беринг:
- Бошқа вариантларда келтирилган чоралар (гувоҳларнинг маълумотларини ёзиб олиш, ҳодисани тўсиб қўйиш, тиббий ёрдам бериш) ҳам муҳим бўлса-да, биринчи навбатда бажарилиши керак бўлган талаб — ҳодиса жойида дарҳол тўхташ, авария чироқларини ёқиш ва белги қўйишдир.
✅ Тўғри жавоб:
"Дарҳол тўхташ ва ҳодиса содир бўлган жойда қолиш, фалокат мажбурий тўхташ ёритгичини ёқиш ва фалокат сабабли тўхташ белгисини ўрнатиш"
3-савол · 🟡 Ўрта

Агар йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким жабрланмаса, моддий зарар эса аҳамияциз бўлса, ҳайдовчиларнинг ўзлари ҳодиса рўй берган жойни тарк этиб, энг яқин DYHXX ёки Ички ишлар органлари идорасига ҳодисани қайд қилиш учун бора оладиларми?

  • Бора олмайдилар
  • Бора оладилар
  • Ҳодиса чизмасини чизиб ва уни имзолаб, бора оладилар
ЙҲҚ 3-боби, 14-бандига асосан:
Ҳайдовчилар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш билан боғлиқ ҳолларда, йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида DYHXX ёки IIO ходимларига хабар бермасликлари мумкин.

Эътибор беринг:
- Агар YTH оқибатида ҳеч ким жабрланмаган бўлса ва моддий зарар аҳамияциз бўлса, ҳайдовчилар ҳодиса жойида чизма чизиб, уни имзолашлари шарт.
- Шундан сўнг улар энг яқин DYHXX ёки IIO идорасига бориб ҳодисани қайд қилишлари мумкин.
- Бу тартиб ҳодисани тезроқ расмийлаштириш ва тирбандликни камайтириш учун белгиланган.
✅ Тўғри жавоб:
"Ҳодиса чизмасини чизиб ва уни имзолаб, бора оладилар"
4-савол · 🟡 Ўрта

Йўл транспорт ҳодисасига дахлдор ҳайдовчилар биринчи навбатда нима қилишлари керак?

  • Транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши
  • Содир этилган ҳодиса хақида ЙҲХХга хабар бериши керак
  • Йўлнинг ҳаракат қисмини бўшатишлари керак
ЙҲҚ 3-боби, 13-бандига асосан:
Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт:
- Транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши;
- Авария ишораларини ёқиши;
- Авария сабабли тўхташ белгисини Қоидаларнинг 51-банди талабларига мувофиқ ўрнатиши;
- Транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги.

Эътибор беринг:
- Бу биринчи ва энг муҳим ҳаракатдир.
- Кейинги мажбуриятлар — жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, YHXX (IIO)га хабар бериш ва зарурат бўлса йўлни бўшатиш.
- Лекин биринчи навбатда хавфсизликни таъминлаш – яъни транспортни тўхтатиш ва авария белгиларини қўйишдир.
✅ Тўғри жавоб:
"Транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши"