7/33-мавзу · Йўл ҳаракати қоидалари

Светофор ва тартибга солувчининг ишоралари

30. Светофорларда яшил, сариқ, қизил ва оқ рангли ёруғлик ишоралари қўлланилади. Светофор ишоралари вазифасига қараб доирасимон, кўрсаткич (кўрсаткичлар), пиёда ёки велосипед тасвири туширилган кўринишда ва Х-симон бўлиши мумкин. Доирасимон ишорали светофорларда яшил ишоралар билан бир сатҳда жойлашган ишоралар яшил кўрсаткич (кўрсаткичлар) кўринишидаги битта ёки иккита қўшимча тармоқ бўлиши мумкин. 31. Светофорнинг доирасимон ишоралари қуйидаги маънони билдиради: яшил ишора ҳаракатланишга рухсат …

Бепул бошлаш · 56 савол
56 тест саволи Тўлиқ назария Видео дарс
Светофор ва тартибга солувчининг ишоралари

30. Светофорларда яшил, сариқ, қизил ва оқ рангли ёруғлик ишоралари қўлланилади. Светофор ишоралари вазифасига қараб доирасимон, кўрсаткич (кўрсаткичлар), пиёда ёки велосипед тасвири туширилган кўринишда ва Х-симон бўлиши мумкин. Доирасимон ишорали светофорларда яшил ишоралар билан бир сатҳда жойлашган ишоралар яшил кўрсаткич (кўрсаткичлар) кўринишидаги битта ёки иккита қўшимча тармоқ бўлиши мумкин. 31. Светофорнинг доирасимон ишоралари қуйидаги маънони билдиради: яшил ишора ҳаракатланишга рухсат беради; милтилловчи яшил ишора ҳам ҳаракатланишга

30Светофорларда яшил, сариқ, қизил ва оқ рангли ёруғлик ишоралари қўлланилади. Светофор ишоралари вазифасига қараб доирасимон, кўрсаткич (кўрсаткичлар), пиёда ёки велосипед тасвири туширилган кўринишда ва Х-симон бўлиши мумкин. Доирасимон ишорали светофорларда яшил ишоралар билан бир сатҳда жойлашган ишоралар яшил кўрсаткич (кўрсаткичлар) кўринишидаги битта ёки иккита қўшимча тармоқ бўлиши мумкин.
31Светофорнинг доирасимон ишоралари қуйидаги маънони билдиради: яшил ишора ҳаракатланишга рухсат беради; милтилловчи яшил ишора ҳам ҳаракатланишга рухсат беради ва унинг таъсир вақти тугаётганлиги ҳамда кўп ўтмай тақиқловчи ишора ёниши ҳақида ахборот беради. яшил ишора ўчишига сонияларда қанча вақт қолганлиги ҳақида ахборот бериш учун рақамли табло қўлланилиши мумкин; сариқ ишора ҳаракатланишни тақиқлайди (Қоидаларнинг 42-бандида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари) ва ишоралар алмашуви ҳақида огоҳлантиради; милтилловчи сариқ ишора эҳтиёткорлик чораларини кўрган ҳолда ҳаракатланишга рухсат беради ва тартибга солинмаган чорраҳа ёки пиёдалар ўтиш жойи борлигидан хабардор қилади, хавф-хатар ҳақида огоҳлантиради; қизил ишора, шунингдек, милтилловчи қизил ишора ҳаракатланишни тақиқлайди; қизил ва сариқ ишораларнинг бир вақтда ёниши ҳаракатланишни тақиқлайди ва кўп ўтмай яшил ишора ёниши ҳақида ахборот беради.
32Йўналтиргич кўринишидаги қизил, сариқ ва яшил рангли светофор ишоралари ҳам доирасимон шаклидаги светофор ишоралари билан бир хил маънога эга бўлади. Улар фақат кўрсатилган йўналишга таъсир этади. Агар тегишли йўл белгиси билан қайрилиб олиш тақиқланмаган бўлса, чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. Қўшимча тармоқдаги яшил йўналтиргич ҳам худди шу маънони билдиради. Светофорнинг қўшимча тармоқдаги ишора ўчирилган бўлса, шу тармоқ тартибга солаётган йўналишда ҳаракатланиш тақиқланганлигини билдиради.
33Светофорнинг асосий яшил ишорасига йўналтиргич (йўналтиргичлар)нинг шакли туширилган бўлса, у ҳайдовчиларга светофорнинг қўшимча тармоғи борлиги ҳақида ахборот беради ва асосий яшил ишора ёнганда ҳаракатланишга рухсат берилган йўналишларни кўрсатади. Олдинги таҳрирга қаранг.
34Агар светофор ишораси пиёда тасвири кўринишида бўлса, у фақат пиёдаларга, велосипед тасвири кўринишида бўлса, велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарган шахслар ҳаракатланишига таъсир қилади. Бунда яшил ишора пиёдалар ёки велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарган шахсларнинг ҳаракатланишига рухсат беради, қизил ишора уларнинг ҳаракатланишини тақиқлайди.
35Қатнов қисмидаги ҳаракатланиш йўналиши қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин бўлган тасмаларида транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун Х-симон қизил ишорали ва пастга йўналган кўрсаткич кўринишидаги яшил ишорали реверсив светофорлар қўлланилади. Бу ишоралар қайси тасма устига ўрнатилган бўлса, унда ҳаракатланишни тақиқлайди ёки ҳаракатланишга рухсат беради. Икки томони 1.9 йўл чизиғи билан белгиланган тасма устига ўрнатилган ва ишоралари ўчирилган реверсив светофор шу тасмага киришни тақиқлайди.
36Трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган тасма бўйлаб ҳаракатланаётган бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун "Т" ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин. Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнгга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Пастдаги ишора ўчирилиб, юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади.
37Темир йўл кесишмаларида ўрнатилган доирасимон оқ рангли милтилловчи ишора транспорт воситаларининг кесишма орқали ҳаракатланишига рухсат беради. Светофорнинг милтилловчи оқ ва қизил ишоралари ўчирилган бўлиб, кўриниш чегарасида темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган поезд (локомотив, дрезина) бўлмаса ҳаракатланишга рухсат этади. Темир йўл кесишмаларида светофорнинг қизил милтилловчи ишораси билан бир вақтда йўл ҳаракати иштирокчиларининг кесишма орқали ҳаракатланиши тақиқланганлиги тўғрисида қўшимча ахборот сифатида товушли ишора ҳам берилиши мумкин.
38Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради: Қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади. Ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади. Қўлини юқорига кўтарганда: ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилганидан бошқа ҳолларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг барча йўналишларда ҳаракатланиши тақиқланади; тартибга солувчи ҳайдовчи ва пиёдаларга тушунарли бўлган бошқа ишораларни ҳам бериши мумкин. Ишоралар яхши кўриниши учун тартибга солувчи жезл ёки ёруғлик қайтарадиган қизил рангли мосламаларни қўллаши мумкин. Шунингдек, тартибга солувчи ўз фаолиятини махсус мослама (тумба) устида туриб олиб бориши мумкин.
39Ҳаракатни тартибга солувчи ёки IIO ходими ўз хизмат вазифаларини бажараётганда, қўл ишораси ёки овоз кучайтиргич ёрдамида ҳайдовчидан транспорт воситасини тўхтатишни талаб қилиши мумкин. Бунда транспорт воситасининг ҳайдовчиси кўрсатилган жойда тўхташи шарт.
40Йўл ҳаракати иштирокчиларининг эътиборини жалб этиш учун ҳуштак билан қўшимча ишора берилади.
41Светофор (реверсивдан ташқари)нинг ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида ҳайдовчилар транспорт воситаларини тўхташ чизиғи (5.33 йўл белгиси) олдида (бунда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак), бундай чизиқ бўлмаганда эса: чорраҳада қатнов қисми билан кесишган жойида, пиёдаларга (ушбу Қоидаларнинг 102-бандини ҳисобга олган ҳолда) халақит бермасдан; темир йўл кесишмаси олдида ушбу Қоидаларнинг 119-бандига мувофиқ; бошқа жойларда светофор ёки тартибга солувчининг олдида, ҳаракатланишига рухсат берилган транспорт воситалари ва пиёдаларга халақит бермаган ҳолда тўхташи керак.
42Светофорнинг яшил ишорасидан кейин сариқ ишора ёнганда ёки тартибга солувчининг қўли юқорига кўтарилганда, Қоидаларнинг 41-бандида назарда тутилган жойларда кескин тормоз бермасдан тўхташга улгура олмайдиган ҳайдовчиларга ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат этилади. Ушбу ишоралар берилганда, қатнов қисмида бўлган пиёдалар уни бўшатишлари, агар бунинг иложи бўлмаса, қарама-қарши йўналишлардаги транспорт оқимларини ажратувчи чизиқда тўхташлари керак.
43Тартибга солувчининг ишоралари ва кўрсатмалари светофор ишоралари, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига зид бўлган ҳолларда ҳайдовчи, велосипедчи, индивидуал ҳаракатланиш воситасини бошқарган шахс ва пиёдалар тартибга солувчининг ишоралари ва кўрсатмаларига амал қилишлари керак. Светофор ишоралари имтиёз белгилари талабларига зид бўлган ҳолларда ҳайдовчилар светофор ишораларига амал қилишлари керак. Агар светофорнинг ишоралари ишламаётган бўлса, ҳайдовчи бошқа (кўндаланг) йўналишдаги светофор ишоралари ишламаётганлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнггина ҳаракат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ҳаракатни давом эттириши лозим.

Намуна саволлар ва таҳлил

1-савол · 🟡 Ўрта

Ҳаракатланиш тақиқланган:

Светофор ва тартибга солувчининг ишоралари — 1-савол расми
  • Қизил ва оқ автомобилларга
  • Кўк, яшил ва оқ автомобилларга
  • Оқ, кўк ва сариқ автомобилларга
ЙҲҚ, 7-боб, 38-бандга асосан:
Тартибга солувчининг қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда:
- Чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади;
- Олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.

---
📊 Бу расмда:

- Кўк, яшил ва оқ автомобилларнинг тартибга солувчи томонидан олд ва орқа тарафдан ҳаракати тақиқланган.
- Қизил ва сариқ автомобиллар тартибга солувчи кўрсатмасига кўра ҳаракатланиши мумкин.

---
❗ Эътибор беринг:
- Тартибга солувчи бошқа қўшимча ишораларни ҳам бериши мумкин.
- Тартибга солувчи фаолиятини жезл ёки ёруғлик қайтарадиган қизил мослама билан ҳам кўрсатиши мумкин.

---
✅ Шунинг учун, тўғри жавоб:
"Кўк, яшил ва оқ автомобилларга ҳаракатланиш тақиқланган."
2-савол · 🟡 Ўрта

Қайси транспорт воситаси ҳайдовчиси тўғрига ҳаракатланиш ҳуқуқига эга?

Светофор ва тартибга солувчининг ишоралари — 2-савол расми
  • Автобус ва мотоцикл ҳайдовчилари
  • Енгил ва юк автомобиллари ҳайдовчилари
  • Енгил автомобил ҳайдовчиси
ЙҲҚ, 7-боб, 38-бандга асосан:
Ўнг қўли олдинга узатилганда:
- Чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда;
- Олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади;
- Орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади;
- Пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.

---
❗ Эътибор беринг:

- Рухсат фақат олд томондан (ўнг қўл тарафидан) келаётган барча транспорт воситаларига берилади. Ўнг қўли олдинга узатилган тартибга солувчи йўналишидаги автомобил (енгил автомобил) тўғри ҳаракатланишга ҳуқуқга эга.

---
✅ Тўғри жавоб:

- Енгил автомобил ҳайдовчиси
3-савол · 🟡 Ўрта

Қайси транспорт воситасига ҳаракатланиш рухсат этилади?

Светофор ва тартибга солувчининг ишоралари — 3-савол расми
  • Мотоциклга
  • Юк автомобилига
  • Автобусга
  • Енгил автомобилга
  • Енгил ва юк автомобилларига
ЙҲҚ, 7-боб 38-бандга асосан:
Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради:
- Қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда:
- чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади;
- олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади;
- орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади;
- пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.
✅ Тўғри жавоб:
"Енгил автомобилга"
4-савол · 🟡 Ўрта

Тартибга солувчининг мазкур ишораси қуйидагини билдиради:

Светофор ва тартибга солувчининг ишоралари — 4-савол расми
  • Кўк, яшил автомобилларга ҳаракатланишга рухсат этилади. Қизил, сариқ, оқ автомобилларга тақиқланади
  • Кўк, қизил, яшил автомобилларга ҳаракатланишга рухсат этилади. Сариқ, оқ автомобилларга тақиқланади
ЙҲҚ, 7-боб 38-бандга асосан:
Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради:
- Қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда:
чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади;
олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
- Ўнг қўли олдинга узатилганда:
чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда;
олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади;
орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади;
пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.

---
✅ Тўғри жавоб:
- Кўк, қизил, яшил автомобилларга ҳаракатланишга рухсат этилади. Сариқ, оқ автомобилларга тақиқланади
5-савол · 🟡 Ўрта

Қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат этилади?

Светофор ва тартибга солувчининг ишоралари — 5-савол расми
  • Фақат қизил автомобилга
  • Барча транспорт воситаларига
  • Қизил, кўк ва яшил автомобилларга
ЙҲҚ, 7-боб 38-бандига асосан:
Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради:
- Қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда:
- чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади;
- олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
- Ўнг қўли олдинга узатилганда:
- чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда;
- олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади;
- орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади;
- пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.

Эътибор беринг: Тартибга солувчининг қўли ён томонга қараб ёки туширилган ҳолатда, фақат чап ва олд томондан келаётган транспорт воситалари ҳаракатланишга рухсат этилади.
✅ Тўғри жавоб:
"Қизил, кўк ва яшил автомобилларга"

Бу мавзуда яна 51 та савол бор — машқ режимида ҳар бирига таҳлил ва қонуний асос берилади.

Бепул бошлаш