Бадиий матн ва шеърий таҳлил — тест саволлари жавоблари билан
Адабиёт · 6 та очиқ савол (банкда жами 30 та) · ҳар бирида тўғри жавоб ва изоҳ
1. 'Темир интизом' бирикмаси қандай маънода?
- А) Ўз маъносида
- Б) Кўчма маънода
- С) Термин
- Д) Шева
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) Кўчма маънода
2. Бадиий асарларда қаҳрамоннинг қайси ҳудуддан эканлигини кўрсатиш учун қандай сўзлардан фойдаланилади?
- А) Терминлардан
- Б) Диалектизмлардан
- С) Неологизмлардан
- Д) Касб-ҳунар сўзларидан
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) Диалектизмлардан
3. Яратилди бир шоҳ асар, гўзал бир достон,
Ғадир-будур меҳнат қўли битгандир буни, ...
Қофиядир фабриклар-ла қизлар қўшиғи,
Ўқи ва сев! Бунинг исми — ёш 0‘збекистон.
Ўзбекистон аталмиш юртнинг ўзлигини — тарихи, бугуни ва келажагини қунт билан ўқиш, таниш ва шулар асосида севишга, ардоқлашга ёниб даъват этилган ушбу мисралар муаллифини аниқланг.
Ғадир-будур меҳнат қўли битгандир буни, ...
Қофиядир фабриклар-ла қизлар қўшиғи,
Ўқи ва сев! Бунинг исми — ёш 0‘збекистон.
Ўзбекистон аталмиш юртнинг ўзлигини — тарихи, бугуни ва келажагини қунт билан ўқиш, таниш ва шулар асосида севишга, ардоқлашга ёниб даъват этилган ушбу мисралар муаллифини аниқланг.
- А) Ҳамид Олимжон
- Б) Зулфия
- С) Ойбек
- Д) Миртемир
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: А) Ҳамид Олимжон
4. Нодира қаламига мансуб “Эшит” радифли ғазалидан олинган парчани ўқинг ва у асосида тузилган саволларга жавоб беринг.
Дода келдим, эй салотин сарвари, додим эшит,
Сен шаҳ-у, мен бенаво, лутф айла, фарёдим эшит.
Дуди оҳим шуъласи ҳуснинг дабиристонида
Мисрайи баижастадур, эй сарви озодим, эшит.
Ғазал мазмунига оид хато фикрни аниқланг.
Дода келдим, эй салотин сарвари, додим эшит,
Сен шаҳ-у, мен бенаво, лутф айла, фарёдим эшит.
Дуди оҳим шуъласи ҳуснинг дабиристонида
Мисрайи баижастадур, эй сарви озодим, эшит.
Ғазал мазмунига оид хато фикрни аниқланг.
- А) Иккинчи байтда қуйидаги маъно ифодаланган: оҳимнинг чўзилган шуъласи ҳуснинг девонхонаси (мирзохонаси)да (бир) муносиб мисра (бўлди), эй сарвдек тик қоматли (ёрим), эшит.
- Б) Лирик қаҳрамон гапни тўғридан тўғри ёрга мурожаатдан бошламайди, аввало, ўз ҳолини баён этишга урғу беради.
- С) Лирик қаҳрамон ўзини бечорага, ёрини шоҳга ўхшатмоқда.
- Д) Биринчи мисрадан эй подшоҳлар подшоҳи, арз қилиб, (олдингга) келдим, арзимни эшит, деган маънони тушунишимиз мумкин
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) Лирик қаҳрамон гапни тўғридан тўғри ёрга мурожаатдан бошламайди, аввало, ўз ҳолини баён этишга урғу беради.
5. “Меҳробдан чаён” романида хонлик тузуми иллатларининг фош этилиши.
Ушбу мавзуда ёзилган иншонинг турини аниқланг.
Ушбу мавзуда ёзилган иншонинг турини аниқланг.
- А) Эркин мавзудаги иншо
- Б) Адабий мавзудаги иншо
- С) Илмий мавзудаги иншо
- Д) Публисистик мавзудаги иншо
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) Адабий мавзудаги иншо
6. Қуйидаги шеърий парча мазмунига оид хато фикр берилган жавобни танланг.
Шабистонида туғди бир янги ой,
Янги ой йўқки, меҳри оламорой
Очилди боғида бир оташин вард,
Демайким вард, балким шуълайи дард.
Шабистонида туғди бир янги ой,
Янги ой йўқки, меҳри оламорой
Очилди боғида бир оташин вард,
Демайким вард, балким шуълайи дард.
- А) Парчада Чин хоқонининг ҳаёти Фарҳод туғилгунга қадар фарзандсизлик туфайли қоронғи кечадек қайғули бўлганлиги учун шабистонга ўхшатилган.
- Б) Парчада, “боғида” дейилганда хоқоннинг оиласи назарда тутиляпти; “очилди” сўзи эса туғилди сўзининг матндаги маънодоши бўлиб келяпти.
- С) Парчадаги вард сўзи лола маъносини билдириб, Чин хоқонининг фарзандсизликдан чеккан дардлари қалбини қон қилганлигига, яъни лолага қиёсланяпти.
- Д) Парчада Фарҳоднинг туғилиши янги ойга қиёсланмоқда.
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: А) Парчада Чин хоқонининг ҳаёти Фарҳод туғилгунга қадар фарзандсизлик туфайли қоронғи кечадек қайғули бўлганлиги учун шабистонга ўхшатилган.
Бу — мавзунинг очиқ намуна қисми. Тўлиқ банк, вақт режими, таҳлил ва хатолар устида ишлаш — тест режимида.