Бадиий матн ва шеърий таҳлил
«Бадиий матн ва шеърий таҳлил» мавзусидаги саволларга ўртача 36,6 % тўғри жавоб берилади — Адабиёт фанининг 37,9 % лик ўртачасига яқин.
Саволларнинг ярмидан кўпи хато кетади. Кичик тўпламдан бошланг: 10 та савол ишлаб, хато қилган жойингизни изоҳ билан ўқинг.
- А) Ўз маъносида
- Б) Кўчма маънода
- С) Термин
- Д) Шева
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) Кўчма маънода
- А) Терминлардан
- Б) Диалектизмлардан
- С) Неологизмлардан
- Д) Касб-ҳунар сўзларидан
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) Диалектизмлардан
Ғадир-будур меҳнат қўли битгандир буни, ...
Қофиядир фабриклар-ла қизлар қўшиғи,
Ўқи ва сев! Бунинг исми — ёш 0‘збекистон.
Ўзбекистон аталмиш юртнинг ўзлигини — тарихи, бугуни ва келажагини қунт билан ўқиш, таниш ва шулар асосида севишга, ардоқлашга ёниб даъват этилган ушбу мисралар муаллифини аниқланг.
- А) Ҳамид Олимжон
- Б) Зулфия
- С) Ойбек
- Д) Миртемир
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: А) Ҳамид Олимжон
Дода келдим, эй салотин сарвари, додим эшит,
Сен шаҳ-у, мен бенаво, лутф айла, фарёдим эшит.
Дуди оҳим шуъласи ҳуснинг дабиристонида
Мисрайи баижастадур, эй сарви озодим, эшит.
Ғазал мазмунига оид хато фикрни аниқланг.
- А) Иккинчи байтда қуйидаги маъно ифодаланган: оҳимнинг чўзилган шуъласи ҳуснинг девонхонаси (мирзохонаси)да (бир) муносиб мисра (бўлди), эй сарвдек тик қоматли (ёрим), эшит.
- Б) Лирик қаҳрамон гапни тўғридан тўғри ёрга мурожаатдан бошламайди, аввало, ўз ҳолини баён этишга урғу беради.
- С) Лирик қаҳрамон ўзини бечорага, ёрини шоҳга ўхшатмоқда.
- Д) Биринчи мисрадан эй подшоҳлар подшоҳи, арз қилиб, (олдингга) келдим, арзимни эшит, деган маънони тушунишимиз мумкин
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) Лирик қаҳрамон гапни тўғридан тўғри ёрга мурожаатдан бошламайди, аввало, ўз ҳолини баён этишга урғу беради.
Ушбу мавзуда ёзилган иншонинг турини аниқланг.
- А) Эркин мавзудаги иншо
- Б) Адабий мавзудаги иншо
- С) Илмий мавзудаги иншо
- Д) Публисистик мавзудаги иншо
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) Адабий мавзудаги иншо
Бадиий матн ва шеърий таҳлил мавзуси қийинми?
Ўлчовимизга кўра бу мавзу қийин: саволларнинг 36,6 % и тўғри ечилади, Адабиёт фани бўйича ўртача кўрсаткич 37,9 %.
Бадиий матн ва шеърий таҳлил бўйича нечта савол бор?
Адабиёт фанининг «Бадиий матн ва шеърий таҳлил» мавзусида 30 та савол тўпланган. Ҳар бири жавоби ва изоҳи билан.
Бадиий матн ва шеърий таҳлил тестини бепул ишлаш мумкинми?
Ҳа. Мавзу бўйича машқ қилиш бепул, тўлов ҳам, рўйхатдан ўтиш ҳам талаб қилинмайди — намуна саволлар шу саҳифанинг ўзида очиқ.
Аввал осон саволлардан бошланг, кейин қийинроқларига ўтинг. Ҳар куни камида 20 та савол ечинг.