Меҳнат ва оила ҳуқуқи
Намуна саволлар5 / 5
1. Ишга маст ҳолда, спиртли ичимликлар ёки наркотик моддалар истеъмол қилган ҳолда келиш ҳуқуқбузарликнинг қайси гуруҳига мансуб?
- А) маъмурий ҳуқуқбузарлик
- Б) жиноий ҳуқуқбузарлик
- С) фуқаролик ҳуқуқбузарлик
- Д) интизомий ҳуқуқбузарлик
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Д) интизомий ҳуқуқбузарлик
Меҳнат интизомини бузиш — интизомий ҳуқуқбузарлик.
2. Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ёки эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви ?
- А) Никоҳ далолатномаси
- Б) Никоҳ шартномаси
- С) Никоҳ гувоҳномаси
- Д) барчаси
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) Никоҳ шартномаси
Эр-хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжат — никоҳ шартномаси.
3. Муайян муддатга тузилувчи меҳнат шартномаси энг кўпи билан қанчагача тузилиши мумкин?
- А) 5 йилгача
- Б) 3 йилгача
- С) 1 йилгача
- Д) 7 йилгача
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: А) 5 йилгача
Муддатли меҳнат шартномаси энг кўпи билан 5 йилга тузилади.
4. Меҳнат дафтарчасида асосан қуйдагилардан қайси бири кўрсатилмайди ?
- А) рағбатлантиришлар
- Б) мутахассислиги
- С) шга қабул қилиш санаси
- Д) ойлик маоши
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Д) ойлик маоши
Меҳнат дафтарчасида иш ҳақи (ойлик маош) кўрсатилмайди; унда мутахассислик, ишга қабул санаси ва рағбатлантиришлар қайд этилади.
5. Ҳуқуқ тизимининг қайси тармоғи орқали корхоналар, ташкилотлар ва уларнинг ходимлари ўртасидаги меҳнат муносабатлари тартибга солинади?
- А) Оила ҳуқуқи соҳаси орқали;
- Б) Фуқаролик ҳуқуқи соҳаси орқали;
- С) Меҳнат ҳуқуқи соҳаси орқали;
- Д) Ижтимоий муносабатлар ҳуқуқи соҳаси орқали;
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: С) Меҳнат ҳуқуқи соҳаси орқали;
Корхона, ташкилот ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат ҳуқуқи соҳасида тартибга солинади.
Маслаҳат
Аввал осон саволлардан бошланг, кейин қийинроқларига ўтинг. Ҳар куни камида 20 та савол ечинг.
Тест созламалари