Жиноят ва маъмурий ҳуқуқ — тест саволлари жавоблари билан

Ҳуқуқ · 5 та очиқ савол (банкда жами 9 та) · ҳар бирида тўғри жавоб ва изоҳ
1. Одам ўғрилаш жиноятининг обйекти қайси вариантда берилган?
  1. А) одамнинг соғлиғи
  2. Б) одамнинг ҳаёти
  3. С) одамнинг эркинлиги
  4. Д) тўғри жавоб йўқ
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: С) одамнинг эркинлиги

Одам ўғрилаш жиноятининг бевосита обйекти — шахсий эркинлик.

2. Фуқаролар тенг ҳуқуқлилигининг бузилиши конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларга қарши жиноят деб тан олинади ва қайси қонунчилик билан тартибга солинади?
  1. А) Конституция
  2. Б) Жиноят кодекси
  3. С) Фуқаролик кодекси
  4. Д) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Б) Жиноят кодекси

Жиноят деб тан олингани учун Жиноят кодекси билан тартибга солинади.

3. Атроф муҳитда бирон муайян ўзгаришга олиб келадиган ва сабаб бўладиган шахснинг ақлий ва иродавий хатти-ҳаракати жиноят таркибининг қайси элементи ҳисобланади ?
  1. А) обйекти
  2. Б) обйектив томони
  3. С) субйекти
  4. Д) субйектив томони
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Б) обйектив томони

Жиноятнинг обйектив томони — атроф-муҳитда ўзгариш келтириб чиқарадиган ташқи хатти-ҳаракат ва унинг оқибати.

4. …… қандай хатти-ҳаракатлар жамият учун хавflи эканлиги белгиланади, уларни содир этганлар қандай жазоланиши ва бу борада юзага келадиган барча муносабатлар тартибга солинади?
  1. А) Оила ҳуқуқи соҳаси орқали;
  2. Б) Фуқаролик ҳуқуқи соҳаси орқали;
  3. С) Жиноят ҳуқуқи соҳаси орқали;
  4. Д) Меҳнат ҳуқуқи соҳаси орқали;
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: С) Жиноят ҳуқуқи соҳаси орқали;

Жамият учун хавфли хатти-ҳаракатлар ва улар учун жазо жиноят ҳуқуқи соҳасида белгиланади.

5. …… - бу фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан 60 соатдан 240 соатгача бўлган муддатга тайинланади?
  1. А) Озодликдан маҳрум қилиш;
  2. Б) Жарима;
  3. С) Мажбурий жамоат ишлари;
  4. Д) Озодликни чеклаш;
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: С) Мажбурий жамоат ишлари;

Вояга етмаганларга 60–240 соат тайинланадиган жазо — мажбурий жамоат ишлари.

Бу — мавзунинг очиқ намуна қисми. Тўлиқ банк, вақт режими, таҳлил ва хатолар устида ишлаш — тест режимида.