Жиноят ва маъмурий ҳуқуқ
Намуна саволлар5 / 5
1. Одам ўғрилаш жиноятининг обйекти қайси вариантда берилган?
- А) одамнинг соғлиғи
- Б) одамнинг ҳаёти
- С) одамнинг эркинлиги
- Д) тўғри жавоб йўқ
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: С) одамнинг эркинлиги
Одам ўғрилаш жиноятининг бевосита обйекти — шахсий эркинлик.
2. Фуқаролар тенг ҳуқуқлилигининг бузилиши конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларга қарши жиноят деб тан олинади ва қайси қонунчилик билан тартибга солинади?
- А) Конституция
- Б) Жиноят кодекси
- С) Фуқаролик кодекси
- Д) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) Жиноят кодекси
Жиноят деб тан олингани учун Жиноят кодекси билан тартибга солинади.
3. Атроф муҳитда бирон муайян ўзгаришга олиб келадиган ва сабаб бўладиган шахснинг ақлий ва иродавий хатти-ҳаракати жиноят таркибининг қайси элементи ҳисобланади ?
- А) обйекти
- Б) обйектив томони
- С) субйекти
- Д) субйектив томони
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) обйектив томони
Жиноятнинг обйектив томони — атроф-муҳитда ўзгариш келтириб чиқарадиган ташқи хатти-ҳаракат ва унинг оқибати.
4. …… қандай хатти-ҳаракатлар жамият учун хавflи эканлиги белгиланади, уларни содир этганлар қандай жазоланиши ва бу борада юзага келадиган барча муносабатлар тартибга солинади?
- А) Оила ҳуқуқи соҳаси орқали;
- Б) Фуқаролик ҳуқуқи соҳаси орқали;
- С) Жиноят ҳуқуқи соҳаси орқали;
- Д) Меҳнат ҳуқуқи соҳаси орқали;
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: С) Жиноят ҳуқуқи соҳаси орқали;
Жамият учун хавфли хатти-ҳаракатлар ва улар учун жазо жиноят ҳуқуқи соҳасида белгиланади.
5. …… - бу фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан 60 соатдан 240 соатгача бўлган муддатга тайинланади?
- А) Озодликдан маҳрум қилиш;
- Б) Жарима;
- С) Мажбурий жамоат ишлари;
- Д) Озодликни чеклаш;
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: С) Мажбурий жамоат ишлари;
Вояга етмаганларга 60–240 соат тайинланадиган жазо — мажбурий жамоат ишлари.
Маслаҳат
Аввал осон саволлардан бошланг, кейин қийинроқларига ўтинг. Ҳар куни камида 20 та савол ечинг.
Тест созламалари