Экология ҳуқуқи — тест саволлари жавоблари билан

Ҳуқуқ · 5 та очиқ савол (банкда жами 25 та) · ҳар бирида тўғри жавоб ва изоҳ
1. Ўзбекистон Республикасида қуйида берилган қайси Қонун табиий муҳит шароитларини сақлашнинг, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб беради?
  1. А) «Аҳолни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги
  2. Б) «Жамият ва давлатни муҳофаза қилиш тў ғрисида»ги
  3. С) «Ҳарбий обйектларни муҳофаза қилиш тў ғрисида»ги
  4. Д) «Табиатни муҳофаза қилиш тў ғрисида»ги
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Д) «Табиатни муҳофаза қилиш тў ғрисида»ги

«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун табиий муҳитни сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилайди. У мамлакатдаги атроф-муҳит ҳуқуқининг асосий қонунидир.

2. Экологик-иқтисодий жавобгарлик – бу……….
1) иқтисодий ҳуқуқий жавобгарликнинг бир тури бўлиб, миллий ёки ҳуқуқ нормаларида белгиланган қоида ва халқаро меъёрларни бузганлик учун иқтисодий жавобгарлик чораларини ўз ичига олади.
2) миллий ва халқаро ҳуқуқ нормаларида белгиланган экологик муносабат қатнашчилари учун мажбурий кучга эга бўлган қоида ва меъёрларни бузганлар учун юридик тусдаги жазо чоралари қўлланилиши;
3) кишиларнинг жамоатчилик олдидаги жавобгарлигидир;
4) иқтисодий жавобгарлик сифатида табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф-муҳитни ифлослантириш учун тўловлар қўлланилади.
  1. А) 1, 3
  2. Б) 2, 4
  3. С) 2, 3
  4. Д) 1, 4
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Д) 1, 4

Муаллиф калитига кўра тўғри жавоб — Д (1, 4). Экологик-иқтисодий жавобгарлик иқтисодий ҳуқуқий жавобгарликнинг бир тури сифатида экологик қоидаларни бузганлик учун иқтисодий чора кўришни (1) ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш ва ифлослантириш учун тўловларни (4) қамраб олади. 2-банд юридик жавобгарлик (жазо), 3-банд ахлоқий жавобгарлик бўлиб, таърифга тўлиқ мос эмас.

3. Ташқи муҳитга чиқариладиган CO2 нинг миқдори ва уларни давлатлар улушига тўғри мослаштиринг.
1) АҚШ; 2) МДҲ мамлакатлари; 3) Хитой; 4) Германия;
а) 5,4%; б) 7%; с) 18%; д) 31%.
  1. А) 1-а, 2-с, 3-б, 4-д
  2. Б) 1-д, 2-б, 3-с, 4-а
  3. С) 1-б, 2-с, 3-д, 4-а
  4. Д) 1-д, 2-с, 3-б, 4-а
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Д) 1-д, 2-с, 3-б, 4-а

Муаллиф калитига кўра тўғри мослик — 1-д (АҚШ 31%), 2-с (МДҲ 18%), 3-б (Хитой 7%), 4-а (Германия 5,4%). Бу — атроф-муҳитга чиқарилаётган CO2 улушига оид статистик маълумотларни мослаштириш саволи.

4. . . . жавобгарликка миллий ва халқаро ҳуқуқ нормаларида белгиланган экологик муносабат қатнашчилари учун мажбурий кучга эга бўлган қоида ва меъёрларни бузганлик учун юридик тусдаги жазо чоралари қўлланилиши киради.
  1. А) Экологик-иқтисодий
  2. Б) Экологик-ижтимоий
  3. С) Экологик-ҳуқуқий
  4. Д) Экологик-сиёсий
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: С) Экологик-ҳуқуқий

Экологик ҳуқуқбузарлик учун юридик (ҳуқуқий) жазо чораларини қўллаш — экологик-ҳуқуқий жавобгарлик деб аталади. Тўғри жавоб — Экологик-ҳуқуқий (С).

5. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик тизими асосий таркибий қисмлари MUVOFIQ берилган жавобни топинг.
1) маданий ҳуқуқлар;
2) экологик ҳуқуқлар;
3) иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқлар;
4) шахсий ҳуқуқлар;
5) сиёсий ҳуқуқлар;
6) инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатлар.
  1. А) 1, 2, 4
  2. Б) 3, 5, 6
  3. С) 2, 3, 4, 5, 6
  4. Д) 1, 2, 3, 4, 5, 6
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Д) 1, 2, 3, 4, 5, 6

Инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик тизими маданий, экологик, иқтисодий-ижтимоий, шахсий ва сиёсий ҳуқуқлар ҳамда инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларни ўз ичига олади. Демак барча бандлар (1–6) тўғри.

Бу — мавзунинг очиқ намуна қисми. Тўлиқ банк, вақт режими, таҳлил ва хатолар устида ишлаш — тест режимида.