Механик ва электромагнит тебранишлар, тўлқинлар — тест саволлари жавоблари билан
Физика · 5 та очиқ савол (банкда жами 9 та) · ҳар бирида тўғри жавоб ва изоҳ
1. Товуш қандай тўлқин турига киради?
- А) Электромагнит тўлқин
- Б) Механик тўлқин
- С) Гравитацион тўлқин
- Д) Радио тўлқин
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) Механик тўлқин
2. Вал тинч ҳолатдан айлана бошлади ва 10 с ичида 50 марта айланди. Валнинг айланишини текис тезланувчан деб ҳисоблаб, унинг бурчак тезланишини аниқланг (рад/с2)?
- А) 6,28
- Б) 3,14
- С) 1,57
- Д) 4
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: А) 6,28
3. Бикирлиги 800 Н/м бўлган пружинага осилган юк тебранма ҳаракат қилмоқда. Юкнинг максимал кинетик энергияси 2.5 Ж га тенг бўлса, тебраниш амплитудасини аниқланг?
- А) 16см
- Б) 8 см
- С) 33 см
- Д) 20 см
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) 8 см
4. Электромагнит тўлқинлар қандайдир бир жинсли муҳитда 2*108 м/с тезликда тарқалатотган бўлса, бу муҳитда электромагнит тўлқинлар қандай тўлқин узунликка эга? Уларнинг вакумдаги частотаси 1 МҲз.
- А) 225м
- Б) 200м
- С) 300м
- Д) 125м
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) 200м
5. Соатнинг минут стрелкасининг марказга интилма тезланиши секунд стрелкасининг марказга интилма тезланишидан неча марта фарқ қилади. Секунд стрелкаси минут стрелкасидан 2 марта узун.
- А) 7200
- Б) 60
- С) 360
- Д) 600
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: А) 7200
Бу — мавзунинг очиқ намуна қисми. Тўлиқ банк, вақт режими, таҳлил ва хатолар устида ишлаш — тест режимида.