Тестлар Савол банки Адабиёт Мустақиллик даври ва замонавий адабиёт
Адабиёт

Мустақиллик даври ва замонавий адабиёт

17 та савол
Намуна саволлар5 / 5
1. "Тақдир эшиги", "Тикансиз типратиканлар", "Эски шаҳар гаврошлари", "Эшик қоққан ким бўлди?", "Темир хотин" каби саҳна асарлар қайси ижодкор қаламига мансуб?
  1. А) Туроб Тўла
  2. Б) Шароф Бошбеков
  3. С) Ўткир Ҳошимов
  4. Д) Шукур Холмирзаев
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Б) Шароф Бошбеков

2. “Меҳробдан чаён” романида Анвар ва Султонали ўртасидаги хатларни уларга ким етказиб туради?
  1. А) Шариф
  2. Б) Наврўзқул
  3. С) Сафар
  4. Д) Раҳим
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Б) Наврўзқул

3. Ўлмас Умарбеков қаламига мансуб романлар берилган қаторни аниқланг.
  1. А) “Суд”, “Комиссия”
  2. Б) “Одам бўлиш қийин”, “Фотима ба Зуҳра”
  3. С) “Чўли ироқ”, “Ёз ёмғири”
  4. Д) “Олтин зангламас”, “Жаннат қидирганлар”
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Б) “Одам бўлиш қийин”, “Фотима ба Зуҳра”

4. Абай шеърларини кимлар ўзбек тилига таржима қилган?
  1. А) Миртемир, Усмон Носир
  2. Б) Миртемир, Уйғун
  3. С) Ҳамид Олимжон, Уйғун
  4. Д) Усмон Носир, Ҳамид Олимжон
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: А) Миртемир, Усмон Носир

5. Ҳаётимизда адабий тилнинг мавқейи, таъсири кучайиб борган сари шева сўзларининг қўлланиш доираси қандай бўлади?
  1. А) шева сўзларининг қўлланиш доираси заифлашади ёки йўқолиб боради
  2. Б) шева сўзларининг қўлланиш доираси кенгаяди
  3. С) шева сўзларининг қўлланиши ҳар доимги ҳолатини сақлаб қолади
  4. Д) шева сўзларининг адабий тилга ўзлашиши кучаяди
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: А) шева сўзларининг қўлланиш доираси заифлашади ёки йўқолиб боради

Маслаҳат

Аввал осон саволлардан бошланг, кейин қийинроқларига ўтинг. Ҳар куни камида 20 та савол ечинг.

Тест созламалари
Саволлар сони
5 дан 17 тагача
Қийинлик даражаси
Машқ тури
Мавзу Мустақиллик даври…
Саволлар 10 та
Тахминий ~20 дақиқа
Бепул бошлаш

Ҳисобингиз борми? Кириш