Сизнинг ғоянгиз 1 млрд сўмга лойиқми? Стартаплар учун янги имкониятлар!
Муҳим Қарор: Стартап экотизими янги босқичга кўтарилмоқда
Президентимиз тадбиркорлик ва стартап экотизимини ривожлантириш бўйича яна бир муҳим Қарорга имзо чекдилар!
Қарорга мувофиқ стартап ғояни шакллантириш, лойиҳани ишлаб чиқиш, ишга тушириш ҳамда масштаблаштиришни ўз ичига олган 4 босқичли стартап экотизими жорий этилади:
- 1. Венчур сармоялар ҳажми 2 млрд долларга етказилади;
- 2. 500 та стартап 1 млн, 100 таси 10 млн ва 25 таси 100 млн долларлик йирик компанияларга айлантирилади;
- 3. Ёшларнинг 2 мингта ғояси тижоратлаштирилиб, 400 та лойиҳа халқаро бозорларга олиб чиқилади;
- 4. Стартап лойиҳалар ишга тушиши натижасида 20 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади;
- 5. 2026-йилдан бошлаб ҳар йили “Ёш тадбиркорлар” чемпионати ўтказилади;
- 6. Энг яхши 100 та лойиҳанинг ҳар бирига 1 млрд сўмгача инвестиция киритилади;
- 7. Чемпионат ғолиблари давлат мукофотлари ва кўкрак нишонларига тавсия этилади;
- 8. Лойиҳани брендга айлантириш учун экспертларга 41 млн сўмгача хизмат ҳақи тўлаб берилади;
- 9. Стартап студия ва марказларни ташкил этиш учун 20 та лойиҳага 5 йил муддатга 5 млрд сўмгача фоизсиз қарз ажратилади;
- 10. Инкубация ва акселерация дастурлари бадал тўловлари учун 41 млн сўмгача грант берилади;
- 11. Ўқувчилар ўртасидаги “Энг яхши стартап ғояси” танлови ўтказилади ва ғолибларига 10 млн сўмгача мукофот берилади;
- 12. “Энг инновацион ғоя” танлови ўтказилади ва мукофот жамғармаси 10 млрд сўм этиб белгиланади;
- 13. Талаба ва илмий ходимларнинг лойиҳаларига 20 минг долларгача сармоя киритилади;
- 14. Идеатон ва хакатон ғолибларига 20 минг долларгача конвертацияланадиган қарз ажратилади;
- 15. “Рақамли стартаплар” дастури доирасида IT лойиҳаларга 10 минг долларгача грант берилади;
- 16. Йилига 10 тагача лойиҳага MVP яратиш учун 50 минг долларгача “Р&Д” ваучер тақдим этилади;
- 17. Стартапчиларнинг нуфузли ўқув курслари харажатларининг 50 фоизи (20 минг долларгача) қоплаб берилади;
- 18. Стартапларни патентлаш ва интеллектуал мулкни рўйхатдан ўтказиш харажатлари қоплаб берилади;
- 19. 2026-йил 1-апрелдан ҳудудларда ҳокимлар раҳбарлигида “Стартаплар клуби” ташкил этилади;
- 20. 2026-йилдан бошлаб ҳар йили “Стартап экспо” кўргазмаси ташкил этилади;
- 21. Давлат харидлари шартномаларида олдиндан тўлов 500 млн сўмгача бўлса 50 фоиз этиб белгиланади;
- 22. 2026–2027-йилларда жами 160 млн доллар ва 130 млрд сўм йўналтирилади;
- 23. Технологик стартаплар учун Жаҳон банкидан 100 млн доллар маблағ жалб қилинади;
- 24. “Фондлар фонди” ва “IT Парк Вентурес” жамғармаларига 50 млн доллар ажратилади;
- 25. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаларига 10 млн доллар берилади;
- 26. “УзВС” миллий венчур фондига бюджетдан 100 млрд сўм ажратилади.
#Янгилик
ДТМ га Ҳозироқ Тайёрланиш
Реклама