GPA ҳисоблаш — диплом ўртача бали калькулятори

Фан, кредит ва баллни киритинг — ўртача балл (GPA) 100 ва 5 баллик тизимда дарҳол чиқади. Магистратурага қабул энди айнан шу кўрсаткич бўйича ўтади.

ФанКредитБалл

GPA қандай ҳисобланади?

GPA — кредит билан тортилган ўртача балл: ҳар бир фаннинг бали унинг кредитига кўпайтирилади, йиғинди жами кредитга бўлинади. Кредитлар бир хил бўлса, оддий ўртача билан бир хил натижа чиқади.

GPA = Σ(ball × kredit) / Σ(kredit)

Нега бу балл муҳим?

Магистратурага қабул бўйича амалдаги низом (Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 13-сентябрдаги 578-сон қарори, 2-илова) кириш имтиҳонини назарда тутмайди: танлов бакалавриат дипломи бўйича тўпланган баллар ўртача кўрсаткичи кетма-кетлигида ўтади. 2020/2021 ўқув йилидан кейинги дипломлар учун бу балл HEMIS тизимида автоматик шаклланади.

Магистратурага қабул: тўлиқ тартиб ва муддатлар →

100 баллик ва 5 баллик ўзаро қандай боғланади?

  • 86–100 → 5 (аъло)
  • 71–85 → 4 (яхши)
  • 56–70 → 3 (қониқарли)
  • 55 ва паст → 2 (қониқарсиз)

Калькулятор 5 баллик натижани шу шкала бўйича тахминий беради; расмий диплом иловасидаги кўрсаткич асос ҳисобланади.

Кредитни қаердан биламан?

ҲЕМИСъдаги «Транскрипт» бўлимида ёки диплом иловасида ҳар фан учун кредит кўрсатилган. Кредит номаълум бўлса, ҳамма фанга 1 киритинг — оддий ўртача ҳисобланади.